Таиландда оч қолган Плай Бунчуай лақабли фил ошхона столида қолдирилган бир халта гуручни олиш учун хонадонлардан бирига бостириб кирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган, деб ёзади «Корреспондент»нет.
Фил уйга деворни ёриб кирган. Пхунгпрасопорнлар оиласи тунги соат иккида шовқинни эшитгач, бу вақтда ким безовта қилаётганини текшириб кўришга қарор қилган. Чақирилмаган меҳмонни видеога олишга муваффақ бўлган жуфтлик бақирганча жониворни ўрмонга ҳайдаган.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, фил аввал ҳам Хуахин шаҳрида кўриниш берган, аммо ўтган сафар ҳеч нимани вайрон қилмаган. Фил томонидан етказилган зарар 50 минг бат (1 575.85 доллар)га баҳоланган.
Аввалроқ Таиланд шимолидаги Чиангмай провинциясида фил боласи шакарқамиш ўғирлаётганида қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)