Хитойдаги Bilibili видеосервисида коронавирусга қарши вакцина қандай ишлаши тушунтириб берилган анимацион ролик пайдо бўлди, деб ёзади Meduza.
Роликда мушук коронавирусга қарши эмланган ва унинг антитаналари вирусни танишга ўргатилган ва бу воқеа қаҳрамонларгача «ўз жонини қурбон қилиш» орқали амалга оширилган.
Бош қаҳрамон коронавирус инфекциясига чалинган пандани учратганида (аслида унинг ўрнида кўршапалак ёки виверра (йиртқич сут эмизувчи — таҳр.) бўлиши керак) унинг коронавирусни таний оладиган антитанаси «меҳмонни» болғалар билан уриб ўлдиради. «Умуман олганда, мушуклар ростан ҳам барча нарсани, айниқса, вакцинация рекламасини яхши қилади», — дейилади хабарда.
https://twitter.com/DerArto/status/1407208610652950528
Маълумот учун, Ўзбекистонда 21 июнь ҳолатига кўра, коронавирусга қарши 2 918 909 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, ҳозирга қадар мамлакатда вакцина билан эмланганлар сони 1 723 372 кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)