Токиодаги энг машҳур ҳайвонот боғларидан бири ҳисобланувчи Уэнода Шиншин лақабли панда узоқ вақтдан буён биринчи марта она бўлди. У бирданига иккита пандачани дунёга келтирган, деб хабар беради Esquire.
Шиншин 15 ёшда бўлиб, у ўзи тенги Рири лақабли пандадан уруғланган. Улар биргаликда Японияга бундан 10 йил олдин Хитойдан олиб келинган. Сўнгги марта жуфтлик 2017 йилда болали бўлиб, Цяньцян лақабли урғочи пандани дунёга келтирганди. 2012 йилда эса Шиншиннинг боласи туғилганидан бир неча кун ўтиб, ўпка касали оқибатида вафот этган эди.
Шиншиннинг ҳомиладорлиги июнь бошида тасдиқланган. Айиқчалар 1,5 соат фарқи билан туғилган. Уларнинг бирини оғирлиги 214 граммни ташкил этади, иккинчисиники ҳозирча номаълум.
Пандалар эгизак айиқчаларни дунёга келтирган вақтда улар фақат битта пандага ғамхўрлик қилади, шу сабабли ҳайвонот боғи ходимлари иккинчи пандани махсус инкубаторга жойлаштирган. Вақт-вақти билан айиқчалар жойи алмаштириб турилади, бу уларнинг табиий равишда озиқланишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрида Вашингтондаги Смицон миллий ҳайвонот боғида дунёга келган панда боласининг видеоси тақдим қилинганди.
Мавзуга доир: Дунёдаги энг кекса панда вафот этди. У 38 ёшда эди
Изоҳ (0)