Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Давлат раҳбари мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Эронда 18 июнь куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайлов 19 июнь, шанба куни соат 02:00 да (Тошкент вақти билан соат 02:30) якунланди. Овоз бериш 18 июнь, жума куни соат 07:00 да (Тошкент вақти билан соат 07:30) бошланиб, ярим тунгача давом этиши керак эди, аммо ажратилган вақтда ҳамма овоз беришга улгурмагани учун сайлов участкаларининг ишлаш вақти узайтирилди.

Эрон Олий суди раиси Иброҳим Раисий 17,9 миллион киши (сайловчиларнинг 62 фоизи)нинг овозини қўлга киритиб, мамлакат президенти этиб сайланди.

Овоз беришда жами сайловчиларнинг 48,8 фоизи — 28,9 миллиондан ортиқ одам қатнашган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь