«Союзмультфильм» анимация студияси Библиотека Ароматов парфюмер бренди билан ҳамкорликда совет даврига оид мультфильмларнинг таниқли қаҳрамонлари ҳидига эга ўн турдаги атирларни тайёрлади, деб хабар беради «Film.ru».

Фото: «Film.ru»

«Ҳа-ҳа, бу ҳазил эмас, ўз ифорингизни танланг ва бу ҳақда дўстларингизга сўзлаб беринг. ‘Союзмультфильм’ киностудияси юбилейи муносабати билан севимли мультфильмингиз муҳитини пайдо қиладиган ҳақиқий ифорлар коллекциясини чиқардик», — дейилади киностудиянинг Instagram’даги анонсида.

Коллекция орқали жами 10 турдаги атир тақдим этилган. Масалан, «Чебурашка»дан апельсин, «Кичкинтой ва Карлсон»дан — ёғли ширин булочка ва малинали мураббо, «Простоквашино»дан — тонгги шабнам, «Тумандаги типратикан»дан — қуюқ туман, «Сеними, шошмай тур!»дан эса қувноқлик ифори келади.

Шунингдек, мультфильмлар ифорлари сериясидан «Шерча ва тошбақа», «Учинчи сайёра сири», «Тўқ сариқ сигир», «Бременлик мусиқачилар» ва «Винни Пух» ҳам ўрин олган.

Битта флакон нархи 1950 рублни (27 доллар) ташкил этади.