Ушбу таомни нафақат иссиқ, балки совуқ ҳолида ҳам истеъмол қилса бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- помидор — 1500 г;
- пиёз — 1 дона;
- булғор қалампири — 2 дона;
- зайтун ёғи — 5 ош қошиқ;
- бульон —250 мл;
- қаймоқ — 100 мл;
- шакар;
- саримсоқ пиёз;
- райҳон;
- туз, мурч.
- Помидорларни 4 га бўлинг, саримсоқ ва пиёзларни йирик қилиб тўғранг.
- Булғор қалампирини бўлакларга бўлинг.
- Райҳонни майдаланг.
- Сабзавот ва кўкатлар устига 3 ош қошиқ ёғ солинг, туз ва мурч сепинг.
- 200 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Блендерда пюре ҳолига келтиринг.
- Пюрега ёғнинг қолгани, бульон, қаймоқ солиб қайнатинг.
- Кўкатлар билан безанг.
Изоҳ (0)