Кечки овқат учун қандай таом тайёрлашни ўйлаётган бекажонлар учун қуйидаги рецепт манзур келиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- шакар – 1-2 ош қошиқ;
- соя соуси – 6 ош қошиқ;
- лайм шарбати – 3 ош қошиқ;
- чили кукуни – 1 чой қошиқ;
- саримсоқ – 6-8 бўлак;
- ёнғоқ мойи – 4 ош қошиқ;
- стейк учун мўлжалланган мол гўшти – 300-400 грамм;
- музлатилган ловия – 250 грамм;
- қизил ёки сариқ булғор қалампири – 1-2 дона;
- маккажўхори крахмали – 2 чой қошиқ;
- кўк пиёз, туз ва зираворлар.
- Шакар, соя соуси, лайм шарбати, чили ва майдаланган саримсоқ аралаштирилади.
- Аралашмани кўпиртириш давомида 3 қошиқ ёғ оз-оздан қуйилади.
- Мол гўшти сомонча шаклида тўғраб олинади.
- Сояли аралашмада мол гўшти 15-20 дақиқа давомида маринадланади.
- Товага ёғ қуйиб, ўртача оловда қиздирилади.
- Гўшт қизаргунга қадар 2 дақиқа давомида қовурилади. Сўнгра алоҳида идишга олинади.
- Сомонча шаклида тўғралган яшил ловия ва булғор қалампири солинади, таъбга кўра пиёз ҳам қўшиш мумкин. 3-5 дақиқа давомида қовурилади.
- Идишда қолдирилган сояли аралашмага крахмал қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
- Сўнгра товадаги маҳсулотларга қўшиб, қуюқлашгунга қадар пиширилади.
- Устидан пишириб олинган мол гўшти қўшилади ва 30 сонияга қолдирилади. Тайёр бўлган таомни кўкпиёз билан безатиб, дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)