27 май куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланган Nexia ҳайдовчиси 46 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси туманнинг «Аҳмаджон Қурбонов» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-502 автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган. Қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракатланиб келган Nexia автомобили пиёдани уриб юборган. Авария оқибатида 46 ёшли пиёда аёл олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

«Йўл белгисини кўрмай қолган вақтда машинани бошқардим ва йўловчини туртиб юбордим. Тез ёрдам чақирдик. Тезлигим 80—85 киломтер/соат эди», — дейди Nexia ҳайдовчиси.

Аввалроқ Жомбойда Cobalt пиёдани уриб юбориши оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этгани, Самарқандда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 24 ёшли йигит юк машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлганди, Самарқанд туманида туркиялик ҳайдовчи бошқарувидаги Volvo юк машинаси уриб юбориши оқибатида 39 ёшли пиёда вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.