• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 1 июнь куни республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузилганлигини эълон қилди.

    Хабарда қайд этилишича, республикада транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари юқорилиги, йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётганлиги, оқибатда кўплаб инсонларнинг тан жароҳат олиши, уларнинг бевақт вафот этаётганлиги ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

    Гуруҳ таркибига ҳукумат, Ички ишлар, Транспорт, Молия вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

    Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, хорижий тажриба ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.

    Алоҳида эътибор йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммолар — йўлларнинг ҳолати, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, тартибга солинмаган чорраҳалар ва бошқаларга қаратилиб, уларни тубдан яхшилаш бўйича ҳар томонлама чоралар кўрилади.

    «Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилади», — дейилади ИИВ хабарида.

    Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари ишчи гуруҳ таркибига киритиладими-йўқми, унга таклифларни қандай киритиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 ҳафта (24 май 31 май) давомида содир бўлган ЙТҲларда 20 га яқин киши вафот этди.

    Жумладан:

    • Сурхондарёнинг Шўрчи туманида, тахминан, соат 02:15 да «КамАЗ» ва Damas иштирокидаги ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси ва унинг ёнида бўлган йўловчи ҳалок бўлган, шунингдек, Damas’нинг икки йўловчиси (жумладан, 2-синфда ўқийдиган қиз) тан жароҳати олиб, реанимацияга ётқизилган;
    • Тошкентдаги Бунёдкор шоҳкўчасининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида, тахминан, соат 04:45 да Spark ҳайдаб кетаётган 36 ёшли Ф.Ю. бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа бориб урилган ва шифокорларнинг уринишларига қарамай, касалхонада вафот этган;
    • Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида, тахминан, соат 09:00 да дастлаб Nexia-3 автомобили йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган, шундан сўнг шу йўналишда орқадан ҳаракатланиб келаётган машиналар секинлашган вақтда меъёридан кўп юк ортилган MAN юк машинаси тормози ишламай қолиб, учта Lacetti, Nexia-2 ва Cobalt билан тўқнашган (Lacetti’лардан бири ёниб кетган), ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган, 14 киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган;
    • Хоразмнинг Янгиариқ туманида, тахминан, соат 17:30 да 39 ёшли ҳайдовчи қоидага хилоф равишда ўнг томондан қувиб ўтишга уриниш вақтида йўл четидаги олти нафар 11-синф битирувчисини уриб юбориб, ариққа ағдарилган. Ҳодиса оқибатида уч нафар ўқувчи ҳодиса жойида, бир нафари касалхонада вафот этган, яна икки ўқувчи оғир аҳволда шифохонада ётибди;
    • Наманганнинг Поп туманида, тахминан, соат 18:00 да ҳайдовчи Ж.Ж. Nexia автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиб, пастликка тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи ҳамда икки йўловчи — 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ. тан жароҳатлари олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган, яна бир йўловчи Я.Б. эса тан жароҳатлари сабабли вафот этган.
    • Тошкент ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳкўчалари кесишмасидаги айланма кўприк устида автобуслардан бири пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган фуқароларга йўл бериб тўхтаган пайтда, унинг ортидан келаётган бошқа бир Isuzu ҳайдовчиси ўз вақтида тормозланишни амалга ошира олмай, унинг ортига келиб урилган. Оқибатда пиёдалардан бири оғир аҳволда шифохонга юборилган. Бироқ жабрланувчи шифохонага етиб бориши билан вафот этган.
    • Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 31 май куни соат 12:21 ларда Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши автомобиль йўлининг 124-километрида Р.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаган. Шу йўналиш бўйлаб орқа томонидан оралиқ масофани сақламасдан келаётган Isuzu юк машинаси Nexia’га келиб урилган. Енгил машина ичида бўлган йўловчи кўрсатилган муолажаларга қарамай тиббиёт бўлимида вафот этган.
    Бундан ташқари, Фарғонада бир ҳафтада (10—17 май) ЙТҲлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани ҳамда Ўзбекистонда ўтган тўрт ой ичида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 557 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

    01.06.2021, 22:57   Изоҳ (0)   16305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон—Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланди

    01.06.2021, 22:41

    Шавкат Мирзиёев Термиздаги янгиланган «Айритом» чегара божхона постини бориб кўрди

    01.06.2021, 22:26

    Тошкентдаги Чирчиқ дарёси бўйида виллалар ва хизмат кўрсатиш пунктлари қурилади

    01.06.2021, 22:10

    Ўзбекистонда 31 майдаги ҳарорат мутлақ максимумга етди

    01.06.2021, 21:41

    Тошкентдаги Magic City кўнгилочар боғига ташриф буюрувчилар сони кўпайгани боис баъзи кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

    01.06.2021, 21:27

    Шавкат Мирзиёев «Ангор Сурхон ғурури» кластерида ғалла ҳосилини кўздан кечирди

    01.06.2021, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.