Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО) 11 июнь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчига танзаниялик Салиму Женго ( 16-3, 10 КО) рақиб бўлади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Аввалроқ ушбу бокс оқшоми Тошкентдаги «Универсал» спорт мажмуасида Эргашевнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ва унда Шоҳжаҳон Роберт Куаега (19-0, 16 КО) қарши жанг қилиши хабар берилганди.
11 июнь кунги бокс кечаси 18:00 да бошланади. Унда жами 8 та жанг ўтказилиши кутилмоқда.
Салиму сўнгги жангини 2020 йилнинг ноябрида Эдуардо Манчитога қарши ўтказиб, очколар ҳисобига устун келганди. Эргашев эса охирги марта 2020 йилнинг ноябрида беларуслик Дмитрий Милюшага қарши жанг қилиб, рақибини иккинчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)