«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Жо Уиллок Англия Премьер Лигасининг май ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Англиялик футболчи май ойида Премьер Лигада тўртта ўйин ўтказиб, 4 та гол муаллифига айланди.
Мазкур соврин учун шунингдек, қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:- Гарет Бэйл («Тоттенҳэм») — 5 ўйинда 5 та гол;
- Алиссон («Ливерпуль») — 5 ўйиннинг 3 таси «қуруқ» ва 1 та гол;
- Кристиан Бентеке («Кристал Пэлас») — 5 ўйинда 4 та гол;
- Садио Мане («Ливерпуль») — 5 ўйинда 3 та гол ва 2 та ассист;
- Николя Пепе («Арсенал») — 4 ўйинда 5 та гол;
- Аарон Рэмсдейл («Шеффилд») — 5 ўйиннинг 2 таси «қуруқ»;
- Родриго («Лидс») — 5 ўйинда 4 та гол ва 1 та ассист.
Шунингдек, Премьер Лига ойнинг энг яхши мураббийи номини ҳам эълон қилди. Унга кўра «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ғолиб деб топилди. Мерсисайд клуби германиялик мутахассис қўл остида 5 ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучди.
Мазкур соврин учун қуйидаги мураббийлар кураш олиб борганди:
- Микель Артета («Арсенал») — 5 ўйинда 5 ғалаба;
- Марсело Бьелса («Лидс») — 5 ўйин 4 ғалаба ва бир мағлубият;
- Дэвид Моес («Вест Ҳэм») — 5 ўйинда 3 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият.
Изоҳ (0)