Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг отаси Азамат Шомуродов «Sports.uz» сайтига берган интервьюсида ўғлининг А Сериядаги дастлабки мавсумидаги ўйини ҳақида гапирди.
Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Биласиз, бошида мослашиши ҳам осон кечмади. Вақт ўтган сари Элдор у ерда ўзини яхшироқ ҳис қила бошлади. Кейинчалик оиласи ҳам Элдор билан бирга кетди ва бу ҳам унга енгиллик берди. Рафиқаси ва фарзанди ёнида бўлганидан кейин Элдор кўпроқ гол ура бошлади. Айтмоқчиманки, оиласининг ёнидалиги катта ёрдам берди. Барибир яқинларингнинг сен билан бирга бўлиши ўзингни қулай ҳис қилишингга сабаб бўлади. Бошида эса ўғлим Италияда бир ўзи эди, шунинг учун унга осон бўлмади.Шунингдек, у дастлаб Элдорнинг нечта гол уришини тахмин қилгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.Азамат Шомуродов, Элдор Шомуродовнинг отаси
«Кўпи билан 5-6 та урса керак деб ўйлагандим. Лекин 8 та гол уришини ўйламагандим. Унинг ўйинлари ва натижаларидан хурсандмиз. У ўз устида ишлашдан тўхтамади. Доим изланишда бўлди», — дейди Элдорнинг отаси.
2020 йилнинг ёзги трансфер ойнасида «Женоа»га қўшилган Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва битта голли узатма амалга оширди. Қайд этиш жоиз, Элдор 8 та голидан 5 тасини А Сериядаги сўнгги 6 та ўйинда урди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)