«Атлетико» дарвозабони Ян Облак Испания Ла Лигасининг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Словениялик дарвозабон май ойида Испания чемпионатининг 5 ўйинида жами 18 та сейвни амалга оширди ва 2 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Облак бу йўлда «Бетис» ҳужумчиси Борха Иглесиас, «Валенсия» ярим ҳимоячиси Карлос Солер, «Реал» ярим ҳимоячиси Каземиро, «Вильярреал» ҳужумчиси Херард Морено, «Алавес» ҳужумчиси Хоселу ва «Сельта» форварди Санти Минани ортда қолдирди.
Облак 2014 йилдан бери Марид клуби сафида тўп суриб келмоқда. 2020/21 йилги мавсумда у Ла Лиганинг 38 ўйинида майдонга тушиб, шулардан 16 тасини «қуруқ» ўтказди.
Изоҳ (0)