Украинанинг Киев шаҳрида Валерий Лобановский хотирасига бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Ёшлар терма жамоаси бу йўлда Озарбайжон (1:0) ва мезбон Украинани (2:0) мағлуб этди.
Озарбайжонга қарши ўйиндаги ягона голга Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди. Украина билан бўлган беллашувда ҳам Жасур ўз номига гол ёздириб қўйди, яна бир голни эса Ҳусайн Норчаев киритди.
Валерий Лобановский халқаро хотира мусобақаси U-21
Изоҳ (0)