• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ryanair рейсининг Минскка мажбурий қўндирилиши Евроиттифоқ саммитида муҳокама қилинади. Авиакомпаниялар Беларусь устидан учишдан бош тортмоқда. Асосий маълумотлар

    23 май куни кундузи Афинадан Вильнюсга йўл олган Ryanair авиакомпанияси самолёти Минскка шошилинч қўнди. Унинг бортида Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич бор эди — самолёт қўнганидан кейин у қўлга олинди, қолган йўловчилар эса етти соатдан кейин парвозни давом эттириш учун қўйиб юборилди. Беларусь ҳукумати қайд этишича, учувчилар бортда хавфсизликка таҳдид туфайли Минскка қўниш ҳақида қарор қабул қилган. Қўнишга қадар самолётга қирувчи самолёт ҳамроҳлик қилиб борган. Meduza ушбу мавзу бўйича ҳозирга қадар маълум бўлган тафсилотларни келтириб ўтди.

    Ryanair самолёти Минск аэропортига қўнганидан кейин

    Ryanair самолёти Минск аэропортига қўнганидан кейин
    Фото: АFP

    Самолёт билан боғлиқ воқеа Евроиттифоқ саммити кун тартибига киритилган. У 24 май, душанба куниёқ, форум ишининг биринчи кунида муҳокама қилинади. Европа Кенгаши раиси Шарл Мишелнинг баёнотида таъкидланишича, ҳодиса «оқибатларсиз қолмайди». Эҳтимолий вариантлар орасида — Беларусь осмонидан ўтадиган парвозларни тақиқлаш, Belavia авиакомпаниясининг Евроиттифоқ мамлакатлари аэропортларига рейсларни амалга оширишини тақиқлаш, шунингдек, самолёт билан боғлиқ ҳодисага алоқадор одамларга қарши шахсий санкциялар бор. airBaltic авиакомпанияси парвозлар Беларусь ҳудуди осмонидан ўтмаслиги учун аллақачон уларнинг йўналишини ўзгартиришни бошлади.

    Ҳодисани АҚШ давлат департаменти расман қоралаб чиқди. Давлат котиби Энтони Блинкеннинг баёнотида воқеа «Лукашенко режимининг 120 йўловчи ҳаётини хавф остига қўйган ҳайратланарли хатти-ҳаракати» деб аталди. Литва полицияси ҳодиса юзасидан расмий суриштирув бошлади, у жиноят кодексининг иккита — самолётни эгаллаб олиш ва одамларни ноқонуний ушлаб туриш моддалари бўйича олиб борилмоқда.

    Роман Протасевич билан бирга унинг севгилиси ҳам қўлга олинган. У Вильнюсда яшовчи 23 ёшли Россия фуқароси Софя Сапегадир. Сапега ўқийдиган Европа гуманитар университети Беларусь ҳукуматидан уни зудлик билан озод этишни талаб қилди. Рейс йўловчиларидан бирининг айтиб беришича, самолёт қўнишидан аввалроқ Протасевич қизга ўз компьютери ва телефонини берган, Минскдан учиб чиққанларида эса қиз бортда бўлмаган. Яна бир йўловчи эса Афинада самолётга ўтирган яна тўрт киши ҳам Вильнюсга улар билан бирга учиб келмаганини айтган ва улар махсус хизмат ходимлари бўлганини тахмин қилган.

    Йўловчиларнинг айтишича, қўниш олдидан салонда ҳеч қандай ҳодиса бўлмаган. Улардан бирининг сўзларига кўра, учувчи шунчаки йўналишни кескин ўзгартирган ва самолётни Минскка қўндиришини айтган, бунинг сабабини эса изоҳламаган. «Кейинроқ тушунтириб беришни ваъда қилди, аммо тушунтирмади», — деди йўловчи. Яна бир йўловчининг айтишича, Протасевич, бошқалардан фарқли ўлароқ, икки марта тинтув қилинган — бошиданоқ уни куч тузилмалари ходимлари кузатиб борган ва унинг сумкасини икки марта кўздан кечиришган, аммо у самолётдан чиққандан кейин дарҳол эмас, орадан бир неча соат ўтиб, йўловчилар аэропортдаги залда ўтирган вақтида қўлга олишган. Яна бир йўловчи аёлнинг таъкидлашича, қўнишдан олдин Протасевич борт кузатувчисига: «Бундай қилманг, мен қочқинман, улар мени ўлдиради», — деган. «Қилишга мажбурмиз, бошқа йўлимиз йўқ, Ryanair’нинг халқаро мажбуриятлари шунақа», — деган бунга жавобан борт кузатувчиси.

    Ryanair компанияси Минскка қўнишни Беларусь ҳукумати талаб қилганини тасдиқлади. «Рейс экипажи Беларусь ҳаво ҳаракати бошқармаси томонидан бортда хавфсизликка потенциал таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирилди ва бортни энг яқин аэропорт — Минскка йўналтириш ҳақида кўрсатма олди», дейилади авиаташувчи баёнотида. Самолёт ўша вақтда ўзига яқинроқ бўлган Вильнюсга эмас, Минскка қўнгани сабабига авиакомпания аниқлик киритмади. Шу билан бирга, Ryanair бош директори Майкл O'Лири ҳодисани «давлат қароқчилиги» дея тавсифлади.

    Авиамуҳандис Вадим Лукашевич парвоз баландлиги ва тезлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, учувчилар «охиригача Вильнюсга интилган ва уларни таъқиб қилаётган қирувчи самолётдан деярли қутулган», деган фикрни билдирди — белгиланган аэропортга яқинлашганига қарамай, самолёт оддий ҳолатда бўладигандек, пастлашни бошламаган ва тезликни камайтирмаган. Лукашевич тахмин қилишича, экипаж «Беларусь қирувчи самолётидан улар бўйсунмаса, ўт очиши ҳақида огоҳлантириш олганидан кейингина» ортга бурилган.

    Айни вақтда Беларусь расмий ОАВларида диспетчернинг экипаж билан суҳбати дея таъкидланаётган аудиоёзув тарқалди, унда «диспетчер» «экипаж»дан Минскка қўниш қарори кимнинг «тавсияси» билан қабул қилингани ҳақида сўрамоқда, унга эса «бу бизнинг тавсияларимиз» деб жавоб берилган.

    Мавзуга доир:

    • Минскда Nexta мухолифатчи Telegram-канали собиқ муҳаррири Роман Протасевич қўлга олинди. У учаётган самолёт бомба ҳақидаги хабар туфайли Беларусга фавқулодда қўндирилди. Қўниш ҳақидаги қарорни Лукашенконинг шахсан ўзи «Европани ҳимоя қилиш» учун қабул қилган
    • Саккизта мамлакат Беларусь осмонидан учиб ўтишни тақиқлашни талаб қилди

    24.05.2021, 17:42   Изоҳ (0)   15155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ давлат котиби Беларусдан Nexta портали собиқ раҳбарини озодликка чиқаришни талаб қилди

    24.05.2021, 15:33

    Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этган одамлар сони бўйича антирекорд янгиланди

    24.05.2021, 14:34

    Конгода вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч баравар кўпайди

    24.05.2021, 10:42

    Ухань вирусология институтининг уч нафар олими коронавирус ҳақидаги илк хабарлардан аввалроқ оғир касалланган — WSJ

    24.05.2021, 10:02

    Саккизта мамлакат Беларусь осмонидан учиб ўтишни тақиқлашни талаб қилди

    24.05.2021, 09:27

    Италияда дор йўли узилиб, кабина қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

    24.05.2021, 09:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.