Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Мазкур қарор билан, республика ОТМларида Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими киритилади. Мазкур бўлим унинг бошлиғи ва бош мутахассис билан тақдим этилган. Бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда назарда тутилмаган.
Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан жорий этилади.
Бундан аввал Ўзбекистонда C1 даражадаги хорижий тил билиш сертификати бор ўқитувчига 50 фоиз устама ҳақи тўланиши, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилиши ҳамда Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш учун топшириладиган тест синови фанлар мажмуаси тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)