• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саудия Арабистонида COVID-19’га қарши эмланиш талаби киритилади, Чехияда ПЗР-тестлар бепул бўлади, Австрияда чекловлар юмшатилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 164 284 766 кишига етди. Вирусни юқтириб олиш ҳолатлари бўйича АҚШ (32,9 миллион киши), Ҳиндистон (25,4 миллион), Бразилия (15,7 миллион), Франция (5,9 миллион) ва Туркия (5,1 миллион) олдинда бормоқда. Коронавирус оқибатидаги ўлимлар сони эса дунё бўйича 3 406 261 тани ташкил қилмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмланиш талаби жорий қилинади

    Саудия Арабистони 1 августдан ҳар қандай ҳукумат, хусусий ва таълим муассасаларига ташриф буюриш учун эмланиш талабини жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди. COVID-19’га қарши эмланмасдан туриб тадбирларга бориш ҳам мумкин бўлмайди.

    Талаб иқтисодий, тижорий, маданий, илмий ва ижтимоий хусусиятга эга тадбирлар, шунингдек, спорт ва кўнгилочар тадбирлар учун ҳам амал қилади. Жамоат транспортидан фойдаланиш учун ҳам COVID-19’га қарши вакцина олган бўлиш керак.

    Саудия Арабистонида 435 027 кишида коронавирус аниқланган, шуларнинг 7188 нафари вафот этган.

    Мавзуга доир: Саудия Арабистони «махсус шартлар» асосида Ҳаж сафарларини амалга оширишга рухсат беради

    Чехияда ёзда ПЗР-тестлар бепул бўлади

    Чехия ҳукумати ёзги таътиллар даврида COVID-19’га нисбатан ПЗР-тестларни аҳоли учун бепул қилиб қўймоқчи, дея маълум қилди бош вазир Андрей Бабиш.

    «Июндан сентябргача бўлган даврда бепул ПЗР-тест топшириш имкониятини жорий қилишни кўриб чиқяпмиз. Коронавирус туфайли одамлар катта харажат қилишини хоҳламаймиз», — деди Бабиш.

    Айни пайтда чет элга чиқмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро икки марта — Чехиядан чиқиб кетишдан аввал ва қайтиб келганидан сўнг — тест топшириши керак.

    Ҳар битта тест нархи тахминан 1500 кронага тенг (65 доллар). Шу тариқа, тўрт кишилик ўртача оила 8 та тест топшириши керак бўлади, бунга 12 минг крона (520 доллар) сарфлашга тўғри келади.

    Мавзуга доир: Чехияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

    Ҳиндистонда COVID-ўлимлар бўйича кетма-кет иккинчи кун рекорд янгиланди

    Сўнгги бир кеча-кундузда Ҳиндистонда 267 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинди. Вирус оқибатида бир кунда 4529 киши вафот этди, бу янги рекорд кўрсаткич бўлди. Бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 18 майда қайд этилганди — 4329 та.

    Мамлакатда жами касалланганлар сони 25,2 миллиондан, вафот этганлар — 283 мингдан ошди. Ҳиндистонда сўнгги 24 соат ичида 1,3 миллион киши COVID-19’га қарши эмланди, жами эмланганлар сони 185,8 миллионга етди.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда коронавирусга чалинган талаба 11 кун дарахтда яшаб, ўзини ўзи изоляциялади

    Австрияда коронавирус туфайли чекловлар юмшатилди

    Австрия аста-секинлик билан карантиндан чиқмоқда. «Ваъда қилинганидек, 19 май куни бутун Австрияда гастрономия, туризм, маданият ва спорт муассасалари, ва ниҳоят, очилиши мумкин бўлди», — деди мамлакат канцлери Себастьян Курс.

    Жамоат жойларига коронавирусга нисбатан тест топширилганидан кейин ташриф буюриш мумкин. Ҳамма тестларнинг амал қилиш муддати турлича бўлиб, масалан, уйда қилинган тестлар бор-йўғи 24 соат, шифокорлар томонидан олинганлари — 48 соат, ПЗР-тестлар эса уч кун амал қилади.

    Меҳмонхона ва ресторанларга фақат ниқоб билан кириш мумкин. Ресторан ичида битта стол атрофида кўпи билан тўрт киши, ташқарида эса — ўн киши ўтириши мумкин, бунда болалар ҳисобга олинмайди.

    Мавзуга доир: Австрияда коронавирусга тест топширмаганлар дўконларга киритилмайди, Меркель Германияда Пасха давридаги локдаун учун узр сўради, Грузияда машҳурларни эмлаш учун вакциналар ажратилади ва бошқа коронахабарлар

    19.05.2021, 18:57   Изоҳ (0)   16939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаластинда умуммиллий иш ташлаш эълон қилинди

    19.05.2021, 15:46

    Беларусдаги энг йирик Tut.by янгиликлар нашрининг 12 ходими ҳибсга олинди

    19.05.2021, 14:57

    ЮНИСЕФ Ғазода гуманитар йўлаклар яратишга чақирди

    19.05.2021, 12:25

    АҚШ ракета таҳдидларини кузатиш учун орбитага сунъий йўлдош олиб чиқди (видео)

    19.05.2021, 12:10

    ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга рози бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    19.05.2021, 10:41

    ОАВ: Россияда чет эллик талабаларнинг мамлакатда бўлиб туриш тартиби соддалаштирилади

    19.05.2021, 07:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.