Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқарма бўлими бошлиғи Нодира Султонмуродова пойтахтда карантинга олинган жойлар ҳақида маълумот берди.
Унинг маълум қилишича, пойтахтда 132 та мактаб, 22 та боғча, 15 та ўрта махсус таълим муассасаси, 35 та олий ўқув юрти, учта даволаш-профилактика муассасаси, иккита хизмат кўрсатиш объекти 14 кунлик карантинга олинган.
Аввалроқ Фарғона давлат университети карантинга ёпилгани, Гулистон давлат университети ҳам тўлиқ 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилгани, Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 22 апрелдан масофавий шаклга ўтказилгани, Тошкент ахборот технологиялари университети 14 кунлик карантинга олингани, ЎзЖОКУда масофавий таълим ўқув йили охиригача давом эттирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Бундан аввал Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Жаҳон тиллари университети ҳамда унинг академик лицейи ҳам ўқув жараёнлари онлайн шаклга ўтказилганди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 19 апрелдан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида эса 20 апрелдан 14 кунга масофавий шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 28 апрель куни 4 та, 29 апрель куни 2 та ҳамда 30 апрель куни 3 та таълим муассасаси масофавий таълим шаклига ўтганди.
Изоҳ (0)