Ўзбекистонда масжидлар сони жами 2089 тага етди, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Домулло Маҳмуд» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.
Шу билан Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 121 тага етди.
Аввалроқ Самарқандда янги таъмирланган учта, Сирдарёда эса қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилган битта масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Наманганнинг «Афсоналар водийси» боғидаги янги масжидда илк жума намози ўқилгани, Ургутда Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид ҳамда Тошкентда «Сирож солиҳ» жоме масжиди очилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)