Эстония Россия билан чегарадош назорат пунктларидан бирида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда Эстония миллий телерадиокомпанияси хабар берди.

Хусусан, Нарва шаҳридаги чегара назорат пунктида қурилиш ишлари давом этмоқда. Эстония ва Россияни боғловчи кўприкнинг бир қисмига улкан металл дарвоза ўрнатилган. Яқин вақт ичида зарурат туғилганда чегара ҳудудига кириш ва чиқишни тўлиқ тўсиб қўйишга мўлжалланган кўчма металл тўсиқларни ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Бу биринчи навбатда чегара пункти хавфсизлигини ошириш учун зарур. Тахминан беш йил олдин Россия томонидан келган автомобиль мавжуд тўсиқларни ёриб ўтган ҳодиса юз берган эди. Тўсиқлар ўрнатилиши рухсатсиз ўтишнинг олдини олишга ёрдам беради.
Шунингдек, дарвозалар ўрнатилиши кўприкдаги вазиятни яхшироқ назорат қилиш имконини беради, масалан, муҳожирлар оқими юзага келган тақдирда, деди Нарва чегара назорат пункти раҳбари Антти Эенсалу.
Июнь ойида Россия билан чегарадош бир қатор Европа давлатлари соғлиқни сақлаш тизимларини уруш шароитларига тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Улар ҳарбий тўқнашув эҳтимоли бўлса, юзага келадиган инқирозли ҳолатларга тайёргарлик кўрмоқда.
Май ойида эса Эстония Москвадаги парад учун учаётган самолётларга ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тақиқлаганди. Бу тақиқ Куба ва Бразилия рейсларига ҳам таъсир қилган.
Изоҳ (0)