Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақага ўзбекистонлик спортчиларни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача ўзбекистонлик спортчилар ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик даражаси етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Май–июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Токио—2020 Олимпиадаси 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августга қадар ўтказилади. Аввалроқ ёзги ўйинларга чет эллик мухлислар ташрифи бекор қилингани хабар қилинганди. Катта эҳтимол билан мусобақалар томошабинларсиз ва қатъий карантин қоидалари асосида ўтказилади.

Бундан аввал Токио—2020 Олимпиадасига борадиган ўзбекистонлик спортчилар коронавирусга қарши эмланиши, Токио Олимпиадасига йўлланма олган ўзбекистонлик боксчи ва қиличбозларга 100 млн сўмдан мукофот пуллари топширилгани ҳамда Равшан Эрматов Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар