Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мадриднинг «Реал» клуби 2020/21 йилги мавсумдаги жароҳатлар сони бўйича рекорд натижа қайд этмоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аввалроқ жамоа ҳимоячиси Дани Карвахаль «Челси»га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олгани ва мавсум охиригача сафдан чиққани маълум бўлганди.

Бу «Реал» учун мавсумдаги 51-жароҳат бўлди. Коронавирус юқтириб олишни қўшиб ҳисобланганда «Реал»нинг мавсумдаги йўқотишлари 57 тага етади — бу ўртача ҳар икки ҳафтада бир футболчи сафдан чиқади дегани.

Жорий мавсум «Реал»нинг фақат икки футболчиси жароҳат олмади, булар дарвозабонлар: Тибо Куртуа ва Андрей Лунин.

Ла Лигада жароҳатлар сони бўйича «Реал»дан кейинги ўринда «Барселона» (35 та жароҳат) ва «Вильярреал» (34) бормоқда, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар