«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 33-тури доирасида 29 апрель куни «Гранада»га қарши кечган баҳсда (1:2) қизил карточка олди.
Меҳмонларнинг биринчи голидан кейин Куман тўртинчи ҳакамга ҳурматсизлик кўрсатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилган.
Собиқ ҳакам Эдуардо Итурралде Гонсалеснинг маълум қилишича, жорий мавсумда тўғридан-тўғри қизил карточка олган мураббийлар камида иккита ўйинга четлатилмоқда.
Агар шундай бўладиган бўлса, Куман «Валенсия» (2 май) ва «Атлетико М»га (8 май) қарши баҳсларда иштирок эта олмайди. Куман ўйинларни трибунадан кузатиши ва ўйин давомида ёрдамчилари билан алоқада бўлиши мумкин.
Мутахассиснинг ўзи ушбу вазиятга изоҳ берар экан, захира ҳакамини ҳақорат қилмаганини айтмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)