«Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасида 29 апрель куни «Рома»га қарши кечган ўйинда ғалаба қозонди (6:2).
Учрашувда 6:2 ҳисоби қайд этилди. Инглизлар сафида Бруну Фернандеш ва Эдинсон Кавани дубль қайд этган бўлса, Пол Погба ҳамда Мэйсон Гринвуд биттадан тўп киритишга эришди. Римликларнинг жавоб голларига Лоренцо Пеллегрини ва Эдин Жеко муаллиф бўлди.
Gracenote’нинг хабар қилишича, «Манчестер Юнайтед» Еврокубоклар ярим финалларида олтита гол урган сўнгги 57 йил ичидаги илк жамоага айланди. Шунингдек, бу Чемпионлар Лигаси давридаги рекорд натижа бўлди. 1963/64 йилги мавсумда «Реал» Чемпионлар Кубоги ярим финалида «Цюрих»га олтита гол урганди (6:0).
Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги жамоа сўнгги 7 ўйинни олтитасида ғалабага эришди ва битта дуранг қайд этди. Шунингдек, жамоа сўнгги 22 та ўйинда фақат бир бор мағлубиятга учради (13 ғалаба, 8 дуранг).
«Рома» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 6 май куни Римда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)