• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркияда жорий этиладиган локдаун хорижлик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди

    Туркияда 29 апрелдан 17 майгача жорий қилинадиган қатъий карантин чекловлари чет эллик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат туризм вазири Нури Эрсойга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Улар ўз паспортлари билан бемалол саёҳат қилиши, музейлар ва археологик ёдгорликларни томоша қилиши мумкин. Ҳозир Туркияда сайёҳ бўлиш — манфаатли», — деди туризм вазири.

    Эрсой Safe Tourism Certification (Хавфсиз туризмни сертификатлаш) дастури ёзги мавсумда ҳам ўз ишини давом эттиришини ва хавфсизлик сертификатларини олиш мезонлари сайёҳлар билан ишлайдиган объектлар учун янада қатъийлашишини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу соҳадаги барча ишчилар ҳозирда эмланмоқда ва уларни эмлаш май ойининг охирига қадар якунланади.

    «Бу йил Туркияда туризм хизматлари хавфсизроқ бўлади ҳамда улар устидан назорат ўтган ёзга қараганда яхшироқ бўлади», — деди вазир.

    У Туркиядаги чет эл элчихоналарининг маълумотларига кўра, мамлакатда дам олган чет эллик сайёҳлар орасида касалланиш даражаси жуда паст эканини таъкидлади. «Бу сертификатлаш ва кўрилган чоралар иш бераётганининг исботи», — деди Эрсой.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда коронавирус эпидемиясининг авж олиши муносабати билан 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилишини эълон қилган эди. Чекловлар 29 апрель, пайшанба куни соат 19:00 дан кучга киради ва 17 май, душанба куни соат 05:00 да тугайди.

    Бунгача Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишининг кучайиши фонида 23–25-​​апрель кунлари тўлиқ комендантлик соати ўрнатган эди.

    Туркияда март ойининг охирида коронавирус қайта авж ола бошлади. Шундан сўнг мамлакат президенти Тоййиб Ражаб Эрдўғон 58 та шаҳарни COVID-19 юқтириш хавфи юқори бўлган қизил ҳудуд дея эълон қилди. Мазкур шаҳарларда Туркия аҳолисининг 80 фоизи истиқомат қилади.

    Аввалроқ Россия 15 апрелдан 1 июнгача Туркияга доимий ва чартер рейсларни тўхтатиши ҳақида эълон қилганди. Шунингдек, Россия билан бир қаторда Хитой ва бошқа мамлакатлар ҳам Туркия билан парвозларни тўхтатишга қарор қилди.  Хитойнинг фуқаро авиацияси маъмурияти турк авиакомпанияларига 19 апрелдан бошлаб тўрт ҳафта давомида парвозларни тўхтатишга буйруқ берилганини эълон қилди.

    28.04.2021, 10:45   Изоҳ (0)   10982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Букингем саройи қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи вафотидан кейинги илк фотосуратларини эълон қилди

    28.04.2021, 09:42

    «Қамоқхонада менга қараган ва чин дилдан ёрдам беришга интилган шифокорларгa раҳмат». Навальний ўзини даволаган барча тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирди

    28.04.2021, 09:10

    Хитой ОАВларига «Оскар»ни қўлга киритган режиссёр Хлоя Чжао ҳақида ёзиш тақиқлаб қўйилди. У илгари Хитойни танқид қилган эди

    27.04.2021, 22:57

    Украина Чернобил АЭСдаги аварияга оид махфий ҳужжатларни эълон қилди

    27.04.2021, 21:27

    Эрдўғон Байденнинг арманлар геноциди ҳақидаги баёнотини адолатсиз деб атади. Туркия АҚШ билан мудофаа битимини музлатиб қўйиши мумкин

    27.04.2021, 19:52

    ЖССТ Ҳиндистонга COVID-19’га қарши курашда ёрдам бериш учун 2,6 минг ходимини юборди. Аҳолидан уйда ҳам ниқоб тақиш сўралмоқда

    27.04.2021, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.