• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон Байденнинг арманлар геноциди ҳақидаги баёнотини адолатсиз деб атади. Туркия АҚШ билан мудофаа битимини музлатиб қўйиши мумкин

    Туркия АҚШ президенти Жо Байденнинг Усмонлилар империяси даврида арманлар геноциди уюштирилгани ҳақидаги баёнотларини қонунга зид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Байден геноцидни «арман ва аксилтуркий доираларнинг радикал ташаббуслари» туфайли эълон қилди.

    «Булар ноқонуний, адолатсиз ва тарихга зид сўзлардир. Улар бизни ранжитди», — деди Эрдўғон.

    Шунингдек, Туркия президенти Байденнинг сўзлари «тарихий ва ҳуқуқий асосга эга эмас», деб қўшимча қилди. Бундан ташқари, у Туркиянинг 1915 йил воқеаларини ўрганадиган тарихчилар комиссиясини тузиш ҳақидаги таклифини эслади. «Биз архивларни очишга тайёрмиз. Бизда 1915 йилга оид ҳужжатлар мавжуд. Келинг, ўрганинг. Хўш, АҚШ ҳам ўз тарихи ҳақида ҳужжатларни очармикан?» — дея хулоса қилди Эрдўғон.

    Bloomberg манбаларига асосланиб хабар беришича, Эрдўғон Байденнинг арманлар геноцидини тан олганидан кейин АҚШ билан мудофаа ва иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тўхтатмоқчи. Агентликнинг хабар беришича, Эрдўғон Вазирлар Маҳкамаси мажлисини чақириб, АҚШга жавоб чораларини эълон қилиш ниятида.

    Режалаштирилган қадамлар орасида мудофаа ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама келишувнинг музлатилиши ҳам бор. Ушбу келишув бир пайтлар Анқарага Сурия ва Ироқдаги можаролар пайтида Вашингтон билан биргаликда ишлашга имкон берган эди.

    Мудофаа пакти — икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик соҳасидаги муҳим ҳужжатлардан биридир. Шартномага кўра, Анқара ва Вашингтон разведка маълумотлари алмашади, қўшма машғулотлар ўтказади, шунингдек, америкаликларга Туркиядаги авиабазалардан фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Бундан ташқари, ҳужжат туркларга молиявий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни, хусусан, ҳарбий саноатни модернизация қилишда қўллаб-қувватлашни ҳам назарда тутади.

    24 апрель, шанба куни Байден 20-аср бошларида Усмонлилар империясида содир этилган этник арманларнинг қирғинини геноцид деб расман тан олди. Анқара Америка раҳбарини популист деб атади ва унинг баёнотини рад этди.

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса Байденга миннатдорлик билдириб, АҚШ мазкур геноцидни тан олганидан кейин тарихда содир бўлган ушбу фожиа ўз расмий тасдиғини топганини таъкидлаган.

    Туркия билан муносабатлари ёмонлашувидан қўрқиб, Байдендан аввалги президентлар ўз баёнотларида «геноцид» сўзини ишлатишдан қочган. Америка раҳбарлари, шу жумладан, Дональд Трамп «буюк ваҳшийлик» маъносини берувчи Meds Yeghern атамасини ҳамда «20-асрнинг энг ёмон оммавий ваҳшийликларидан бири» каби таърифларни қўллаган. АҚШ Конгрессининг Сенати ва Вакиллар Палатаси 2019 йилда арманлар қирғинини геноцид деб тан олувчи қарорлар қабул қилган эди.

    Турли хил ҳисоб-китобларга кўра, арманларга нисбатан қирғин пайтида 660 мингдан 1,5 миллионгача одам ўлдирилган. Туркия ҳам Озарбайжон сингари 1915 йил воқеаларини геноцид деб тан олмайди, аммо ушбу халқ орасида кўплаб қурбонлар бўлганини инкор этмайди. 2014 йилда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон (амалдаги президент) мамлакат парламентида нутқ сўзлаб, ХХ аср бошларида арман миллатига қарши амалга оширилган оммавий қирғин натижасида ҳалок бўлганларнинг авлодларига илк бор ҳамдардлик билдирган эди.

    27.04.2021, 19:52   Изоҳ (0)   19223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ Ҳиндистонга COVID-19’га қарши курашда ёрдам бериш учун 2,6 минг ходимини юборди. Аҳолидан уйда ҳам ниқоб тақиш сўралмоқда

    27.04.2021, 17:44

    Қозоғистонда маҳаллий QazVac вакцинаси билан эмлаш бошланди, Франция карантиндан чиқишни бошлади, COVID-вакцинация туфайли режали эмлашлар кейинга қолдирилди. Коро...

    27.04.2021, 14:10

    Британия Магницкий иши бўйича 14 нафар россияликка қарши санкциялар киритди

    27.04.2021, 10:42

    Туркияда коронавирус туфайли 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилади

    27.04.2021, 09:41

    Чернобил АЭС аварияси теракт оқибатида юз бергани ҳақида тахминлар бўлгани маълум қилинди

    26.04.2021, 21:36

    Кремль Путин ва Байденнинг учрашуви ёзда бўлиб ўтишини тасдиқлади

    26.04.2021, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.