Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди, дея «Дарё»га хабар қилмоқда ДХХ.

Қайд этилишича, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қарши туманида яшовчи фуқаро деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 2008 йил туман ҳокими қарори билан унинг онаси номига ажратиб берилган 33 сотих ер майдонини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмаса-да, 40 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қашқадарёда кузатилган яна бир ҳолатда эса Нишон тумани «Ер ресурслари ва давлат кадастри» мутахассиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога балиқчилик хўжалиги ташкил қилиши учун 8 гектар ер ажратилишида ва бу борада туман ҳокимининг тегишли қарори чиқарилишида ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига ундан 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида кадастр ходими 900 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Тошкент вилоятида қарийб 160 гектар ер ноқонуний ўзлаштириб олингани аниқлангани, Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотишга уринган ҳокимият ходими қўлга олингани ҳамда Самарқандда танишини 600 доллар эвазига тез тиббий ёрдамга ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳамшира ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди