Навоийда ўзиники бўлмаган ер майдонини сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди, дея «Дарё»га хабар қилмоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро ўзи вақтинчалик фойдаланиб келган маҳаллий тадбиркор номидаги балиқчилик хўжалигига мўлжалланган 1,75 гектар ер майдонини унинг эгасини хабардор қилмасдан, бошқа бир фуқарога 47 миллион сўмга сотишни режалаштирган.
ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар шахс сўралган пулдан 35 миллион сўмни олган вақтида ушланган.
Бундан аввал Андижонда 6 гектар ерни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилгани, Тўрткўлда фуқарога 30 миллион сўмга 10 гектар ер олиб беришни ваъда қилган шахс ушлангани ҳамда Тошкент вилоятида қарийб 160 гектар ер ноқонуний ўзлаштириб олингани аниқлангани ҳақида хабар берилди.
Изоҳ (0)