Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи ака-ука ўзганинг пул маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирмоқчи бўлди, дея «Дарё»га хабар қилмоқда ДХХ.
Маълум қилинишича, ака-ука отасининг яшаш хонадони ёнидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 28 сотих ерни уларга вақтинча фойдаланишга қолдирилганидан фойдаланиб, ушбу ер майдонини ҳамда унинг ёнидаги туман ҳокимлиги ихтиёрида бўлган 14 сотих ерни, жами 42 сотих ер майдонини 35 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.
Улар сўралган пулдан аванс сифатида 10 минг АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Бундан аввал Тошкент вилоятида 75 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган сохта прокурор ушлангани, Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотишга уринган ҳокимият ходими қўлга олингани ҳамда Навоийда ўзига тегишли бўлмаган ерни 150 минг долларга сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)