Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (7-0, 6 КО) ўзининг навбатдаги жангини 19 июнь куни ўтказадиган бўлди.

Фото: Golden Boy

Фото: Golden Boy

Бу ҳақда Golden Boy промоутерлик компанияси маълум қилди. Жанг АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик боксчига шу куни Габриэль Росадо (25-13, 14 КО) рақиб бўлади.

35 ёшли америкалик боксчи фаолияти давомида Чарлес Уиттакер ва Геннадий Головкин каби машҳур боксчилар билан жанг қилган.

Мелиқўзиев сўнгги жангини февраль ойида ўтказиб, унда Морган Фитчни (19-5-1, 8 КО) нокаут эвазига таслим этганди. Росадо эса 2020 йилнинг ноябрида Дэниэл Жейкобсга (36-3, 30 КО) ютқазиб қўйганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади