• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Парижда «нефтлар жанги». Ҳаммаси «ПСЖ»—«Манчестер Сити» учрашуви ҳақида

    Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали дастлабки баҳсида «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Гвардиола қўл остида илк бор ярим финалга чиққан «шаҳарликлар» кетма-кет иккинчи марта ушбу босқичга етиб келган ва ўта маҳоратли ижрочиларга эга Париж клуби майдонида меҳмон бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «ПСЖ»

    Парижликлар гуруҳ босқичида «Манчестер Юнайтед», «Лейпциг» ва «Истанбул Башакшеҳир»га қарши баҳс олиб борди. Омадсиз стартга қарамай, «ПСЖ» якунда биринчи ўринни қўлга кирита олди. 1/8 финалда Париж жамоаси «Барселона» тўсиғидан муваффақиятли ўтди. Кейинги қуръа ҳам жамоага қийин рақибни рўбарў қилди — «Бавария». Сафарда 3:2 ҳисобини қайд этган парижликлар ўз майдонида минимал ҳисобда ютқазди ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга чиқди.

    Маркиньос ва Килиан Мбаппе «Манчестер Сити»га қарши ўйинда иштирок эта олади. «ПСЖ» жорий мавсумда кадрлар муаммосига тез-тез дуч келмоқда, бироқ «Сити»га қарши ўйинга қадар улар бартараф этилган. Биринчидан, жамоа сардори ва марказий ҳимоячи Маркиньос сафга қайтди. Бразилиялик футболчи «Бавария»га қарши кечган сўнгги ўйинда жароҳат олган ва шундан буён майдонга тушмаётганди. Унинг сафга қайтиши «ПСЖ» учун улкан ютуқ, бироқ сардор қандай формада экани ҳозирча номаълум.

    Лига 1 доирасидаги «Мец»га қарши ўйинда Килиан Мбаппе майдонни муддатидан аввал тарк этди. Юлдузнинг оқсоқланиши кўплаб мухлисларни хавотирга қўйди, лекин унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Бу икки футболчининг йўқотилиши «ПСЖ» учун улкан фалокат бўлиши аниқ эди. Килиан плей-офф босқичида олтита гол урди. Усиз парижликларнинг ҳужум чизиғи анча қийналиб қолади, гарчи таркибда Неймар, Икарди ва Мойзе Кин каби юлдузлар бўлса ҳам.

    Ниҳоят, «ПСЖ»да ишончли дарвозабон бор. Дарвозабон чизиғи парижликлар учун узоқ вақтдан бери оғриқли мавзу эди. Навасдан аввалги дарвозабонларни ёмон деб бўлмайди, бироқ улар «девор» бўлиб бера олмади. Кейлор эса «ПСЖ»нинг ҳақиқий «девор»ига айланди.

    «Барселона»га қарши кечган икки ўйинда Навас 12 та сейв ижро этди, «Бавария» билан эса — 14 та. Чемпионлар Лигасида дарвозага йўлланган зарбаларни қайтариш кўрсаткичи Навасда 85,2 фоизга тенг. Албатта, «Реал» билан кетма-кет учта ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган посбондан яна нимани кутиш мумкин?

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бу мавсум Париждаги деворлар ёрдам бера олмаяпти. Ўз майдонингда ҳаракат қилиш — устунлик, бироқ «ПСЖ» ЕЧЛ жорий мавсумида «Парк де Пренс»даги ўйинларнинг барчасида ҳам муваффақиятли иштирок этолмаяпти. Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсумдаги биринчи уй ўйинидаёқ «ПСЖ» «Манчестер Юнайтед»га ютқазиб қўйди (1:2). Шундан кейин жамоа уйида қониқарли натижалар қайд этди, бироқ сўнгги иккита ўйин ҳақида бундай деб бўлмайди. «Барселона» билан дуранг ўйнаган «ПСЖ» чорак финалда «Бавария»га ютқазди. Ушбу статистикани тўғрилаш вақти келди.

    «Манчестер Сити»

    «Манчестер Сити» учун гуруҳ босқичи рақиблар борасида омадли келди. «Порту», «Олимпиакос» ва «Марсель» — уларни Пеп Гвардиола жамоаси учун жиддий рақиб деб бўлмайди. «Сити» ишончли тарзда биринчи ўринни олди. Нимчорак ва чорак финалларда жамоага «Боруссия»лар дуч келди. Аввалгида Мюнхенгладбах клуби таслим этилган бўлса, кейинги босқичда дортмундликлар мағлуб қилинди.

    Пеп Гвардиоланинг яширин қуроли — ҳужум. «ПСЖ»нинг асосий вазифаларидан бири «Манчестер Сити»нинг ҳужум чизиғида ким тўп суришини тахмин қилиш, бироқ «шаҳарликлар» мураббийининг режасини башорат қилишнинг деярли иложи йўқ. Гвардиола нимани маъқул кўради: ҳужумчи билан ўйнашними ёки бунинг аксини? Айрим вақтларда «Манчестер Сити»га классик ҳужумчи етишмаётгандек бўлади, бироқ жамоа катта ўйинларда форвардсиз ҳам ёмон ҳаракат қилмайди. Ҳа, Гвардиола тасарруфида Габи Жезус ва Серхио Агуэро бор, бироқ улар мунтазам асосий таркибда майдонга тушмайди. Бразилиялик футболчи ЕЧЛ жорий мавсумида фақат иккита ўйинда асосий таркибда майдонга тушди, Агуэро эса битта. Аммо уларнинг иккиси ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга улгурган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Топ-клубларга қарши баҳсларда жамоа яширин «тўққизинчи рақам» билан ўйнамоқда, бу ишни Кевин де Брюйне ва Бернарду Сильва амалга оширмоқда, айрим ҳолатларда эса Илкай Гундўған. Илкай айни вақтда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

    «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида ҳали ютқазмади. Инглизлар бу ЕЧЛда фақат «Порту» билан дуранг ўйнади ва қолган барча баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди.

    Шу билан бирга Гвардиоланинг Маурисио Почеттинога қарши статистикасини ҳам унутмаслик зарур. Тақдир уларни Испания ва Англияда ўзаро рўбарў келтирган. Уларнинг кескин муносабати майдон ташқарисига ҳам чиқиб кетган, ахир бири «Барселона»га устозлик қилган бўлса, бошқаси «Эспаньол»да ишлаган. Ҳеч қайси мураббий Почеттино билан Гвардиолачалик кўп тўқнаш келмаган. Пепнинг унга қарши статистикаси: 10 ғалаба, 5 дуранг ва 3 мағлубият. Гвардиола жамоаси 18 ўйинда 34 та гол урган ва бор-йўғи 18 тўп ўтказиб юборган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Статистика ва фактлар

    • Жамоалар расмий ўйинларда ўзаро уч марта тўқнаш келган: «Сити»да битта ғалаба ва иккита дуранг;
    • Қарама-қаршиликнинг энг яхши тўпурари — Кевин де Брюйне (2 та гол);
    • Бу «Манчестер Сити» учун Ервокубоклар доирасидаги тўртинчи ва 2015/16 йилги мавсумдан кейинги илк ярим финал. Финалга қадар «Сити» 1970 йилдагина етиб борган ва бу Кубок эгалари Кубогида қайд этилган;
    • «ПСЖ» финалга чиқа олса кетма-кет иккита мавсумда бу ишни уддалаган 8 жамоа қаторига қўшилади. Улар ичида фақат «Атлетико» ва «Валенсия» икки финални ҳам бой берган;
    • Бу Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятидаги 8-ярим финал бўлади. Каталониялик мутахассис бу борада Жозе Моуриньо билан биргаликда рекордчи ҳисобланади.

    Эҳтимолий таркиблар:

    «ПСЖ»: Навас, Диалло, Кимпембе, Маркиньос, Флоренци, Паредес, Гуйе, Верратти, ди Мария, Неймар, Мбаппе.

    «Манчестер Сити»: Эдерсон, Канселу, Рубен Диаш, Стоунз, Уокер, Гундўған, Родри, Бернарду Сильва, Фоден, Маҳрез, де Брюйне.

    Мураббийлар фикри

    «ПСЖ» «Тоттенҳэм»дан буткул бошқача. Ҳозир «Сити» бошқача ва мен «ПСЖ»да ишлаяпман. «Манчестер Сити» — энг яхши мураббийга эга дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Кўрамиз, «Бавария»га қарши баҳсдан кўра қийинроқ бўлармикан...

    Маурисио Почеттино, «ПСЖ» бош мураббийи

    Мен ютишни истамайман, финалга чиқишни хоҳламайман. Шунчаки жамоам ўз футболини намойиш қилишини орзу қиламан. Икки ўйинда ҳам қийин бўлишини биламиз, уларда имкониятлар бўлади. Уларнинг ўйинчилари қандай маҳоратга эга экани барчага маълум. ЕЧЛ ярим финалидан яна нима кутиш мумкин?

    АПЛ — энг муҳим мусобақа, ЕЧЛ эса — энг чиройли.

    Пеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи

    ПСЖ ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув 28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    28.04.2021, 21:00   Изоҳ (0)   28829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Питер Ҳюистра: «Сўнгги турда жамоа шаъни учун ғалаба қозонишимиз керак»

    28.04.2021, 20:49

    Германия футбол иттифоқи Ҳанс Флик учун «Бавария»га компенсация тўлашнинг ўзига хос йўлини топди

    28.04.2021, 18:41

    Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати—2021 мезбони алмашди

    28.04.2021, 18:03

    Руслан Нуриддиновнинг навбатдаги рекорди, тақиқ вақтида спортдан кетишга қарор қилгани, карантин сабаб якунланган фермерлик фаолияти ҳақида интервьюси

    28.04.2021, 16:59

    Иорданиялик 19 ёшли боксчи ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олган жароҳати туфайли вафот этди

    28.04.2021, 14:03

    Миржалол Қосимов: «Ал-Ҳилол» ҳақли ғалабага эришди

    28.04.2021, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.