Осиё Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Эйр Форс» ўйинидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Тошкент клуби бош мураббийи Питер Ҳюистра ва жамоа ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев иштирок этди.
Бизни гуруҳдаги охирги ўйин кутмоқда. Жамоа шаъни учун майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак. Афсуски, кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлдик. Эртага майдонга камроқ тушаётган футболчилар ва ёшларга имконият берамиз.Шунингдек, Йўлдошев ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.Таркибимизда иқтидорли ёшлар борлигини кўпчилик кўрди. Улар тез орада юқори даражага кўтарилиш имконига эга. Умид қиламанки, ушбу футболчилар билан кейинги йил анча кучлироқ ҳолда мусобақага қайтамиз.
Питер Ҳюистра, «Пахтакор» бош мураббийи
Сўнгги ўйинда зафар қучишга интиламиз. Мухлисларни ҳеч бўлмаганда мазкур ютуқ билан хурсанд қилишни истаймиз. Таркибда мен каби ёшлар кўп ва кўпчилик яхши савияда ўйнай олади. Мураббий ишончини оқлашга интиламиз. Халқаро даражадаги ўйинларда босим юқорироқ. Ёш футболчилар бундай беллашувларда катта тажрибага эга бўлади. Келажакда бу бизга асқатади.Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг 5-турдан кейин кейин гуруҳда қолиб кетиши маълум бўлганди. «Пахтакор» ва «Эйр Форс» ўртасидаги 6-тур учрашуви 29 апрель куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.Иброҳимхалил Йўлдошев, «Пахтакор» ҳимоячиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)