Витаминларга бой мазкур шўрва ифторлик дастурхони учун ажойиб танлов.
Керакли маҳсулотлар:
- гўштли бульон — 2500 грамм;
- картошка — 4 дона;
- карам — 200 грамм;
- тузланган бодринг — 3 дона;
- булғор қалампири — 1/2 дона;
- пиёз — 1 дона;
- помидор — 1 дона;
- сабзи — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 30 грамм;
- тузланган бодринг суви — 100 грамм;
- дафна япроғи — 2 дона;
- арпа ёрмаси — 100 грамм;
- туз ва зиравор, кўкатлар.
Арпа ёрмаси қайнаб турган гўштли бульонга солинади. 5 дақиқадан сўнг тўғралган карам ва картошка солинади. Ўртача оловда 15—20 дақиқа пишириб олинади.
Майда тўғралган сабзи, пиёз, булғори қалампири ва бодирнг ёғда 5—7 дақиқа қовуриб олинади.
Сўнгра аралашма бульонга солинади. Барча масаллиқ меъёрида пишгунга қадар қайнатилади.
Сўнгра кўкатлар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)