Ифторлик дастурхони учун витаминларга бой ҳамда парҳездагилар учун ҳам мос бўлган лўла кабоб тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ гўшти қиймаси – 350 грамм;
- пиёз – 1 дона;
- қуритилган саримсоқ, кўкат, туз ва зираворлар.
Керакли масаллиқлар ажратиб олинади.
Гўштга зираворлар сепилади.
Пиёз майда тўғралиб, гўштга солинади.
Устидан кўкат солинади ва яхшилаб аралаштирилади.
Махсус кабоб таёқчаларига шу тарзда жойлаштирилади.
200 даража печда 40-50 дақиқа давомида пиширилади. Таъбга кўра безатилиб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)