Тайёрланиши жуда осон бўлса-да, мазасига гап йўқ. Салатни тайёрлаш учун 20 дақиқа кифоя.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум – 5 та;
- ўсимлик мойи – 1 ош қошиқ;
- колбаса – 200 грамм;
- бодринг – 2 дона;
- майонез – 3-5 ош қошиқ;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Тухумга туз ва мурч солиниб, яхшилаб аралаштирилади ва пишириб олинади.
- Пишириб олинга қуймоқлар сомонча шаклида тўғралади.
- Колбаса ҳамда бодринг ҳам сомонча шаклида, укроп эса майда тўғралади.
- Барча маҳсулотлар бир идишга солиниб, майонез билан аралаштирилади.
Изоҳ (0)