• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Японияда яна карантин эълон қилинди, Ҳиндистонда COVID-касалхона ёниб кетди, Венгрияда ресторан ва театрлар фақат эмланганлар учун очилади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 144 771 350 кишига етди. Ушбу кўрсаткич бўйича одатдагидек АҚШ (31,9 миллион), Ҳиндистон (16,2 миллион), Бразилия (14,1 миллион), Франция (5,4 миллион) ва Россия (4,6 миллион) етакчилик қилмоқда. Глобал ўлимлар сони эса 3 072 614 тани ташкил қилмоқда.

    Ню-Делида коронавирус қурбонлари жасадлари куйдирилди

    Ню-Делида коронавирус қурбонлари жасадлари куйдирилди
    Фото: Zuma

    Японияда фавқулодда ҳолат режими киритилади

    Япония ҳукумати Токиода ва яна учта префектурада коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат режимини жорий қилади. Карантин 25 апрелдан 11 майга қадар амал қилади.

    «Ўтган йил баҳорда бўлгани каби биз фуқаролардан уйда қолиб, кучли зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни сўраймиз», — деди иқтисодиётни қайта тиклаш вазири Ясутоси Нисимура. Унинг сўзларига кўра, чекловлар коронавируснинг янги мутациялари тарқалиши билан боғлиқдир.

    Ҳукумат йирик универмаглар ва спиртли ичимликлар сотиладиган жойларнинг эгаларини ўз фаолиятини тўхтатишга чақирди. Томошабинлар иштирокидаги оммавий тадбирлар бекор қилинади. Дам олиш кунлари жамоат транспорти рейслари камайтирилади.

    Фавқулодда ҳолат режими Япониянинг баъзи ҳудудларида 7 январдан амал қилиб келаётган эди. Токиода карантин 22 мартгача давом этди. Японияда COVID-19’га чалинганлар сони 550 мингдан ошди, шуларнинг 10 минг нафари вафот этган.

    Мавзуга доир: Пандемия туфайли Токиодаги Олимпиада ўйинларига чет эллик томошабинлар киритилмайдиган бўлди

    Венгрияда ресторанлар ва театрлар эмланганлар учун очилади

    Венгрияда келаси ҳафта вакцинация паспортига эга бўлган фуқаролар учун ресторан ва кафелар, театрлар, кино, меҳмонхона ва бошқа жамоат муассасалари очилади.

    24 апрелдан эса мамлакатда кафе ва ресторанларнинг ёзги айвонлари чекловларсиз иш бошлайди. Келаси ҳафта вакцина олганлар учун театр, цирк, кинотеатр, тренажёр заллари, бассейнлар, жамоат ҳаммомлари, кутубхоналар ва спорт тадбирларидаги трибуналар очилади.

    Венгрия ҳукумати қайд этишича, аҳолининг эмланиши бунга имконият яратган. Мамлакатда 9,7 миллион аҳолининг 3,5 миллиони аллақачон эмланган. Келаси ҳафта COVID-19’га қарши эмланганлар сони 4 миллион кишидан ошиши керак, бу аҳолининг 40 фоизи демакдир.

    Мавзуга доир: Венгрияда коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича кунлик антирекорд қайд этилди

    Ҳиндистонда COVID-касалхона ёниб кетиб, 13 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги хусусий касалхонада ёнғин содир бўлди, камида 13 киши ҳалок бўлди. Коронавирус бўлимида ўт чиққан.

    Ёнғин кечаси учдан кейин тўрт қаватли касалхонанинг иккинчи қаватида жойлашган интенсив даволаш бўлимида бошланган. Бу пайтда бўлимда 17 бемор бўлган, тўрт киши қутқарилган.

    Ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчиларга қарийб икки соат вақт керак бўлган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

    Мавзуга доир: Ҳиндистондаги COVID-19 касалхонасида 24 нафар одам газдан бўғилиб ҳалок бўлди (фото ва видео)

    АҚШда Johnson & Johnson вакцинасидан кейин яна бир ўлим қайд этилди

    АҚШ ҳукумати Орегон штатида Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланган аёлнинг ўлими ҳолатини текширмоқда. 50 ёшли бемор вакцинадан кейин икки ҳафта ўтиб вафот этган, унда тромбоз юзага келган.

    АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари 20 апрель куни текширув бошлади. Икки кундан кейин текширув ҳақида Орегон штати ҳукумати хабар топди.

    Аёл Америка регулятори тромблар хавфи туфайли Johnson & Johnson вакцинаси билан эмлашни тўхтатиб қўйишидан аввалроқ вакцина олган.

    Мавзуга доир: АҚШ эмланганларда тромбоз аниқлангандан кейин Johnson & Johnson вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Европа ва Жанубий Африкада вакцинани қўллашни бошлаш кейинга қолдирилди

    23.04.2021, 14:59   Изоҳ (0)   15815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лотин ёзувидаги янги қозоқ алифбосининг лойиҳаси тақдим этилди

    23.04.2021, 13:33

    Эрдўғон Туркиянинг арманлар геноциди мавзусида ўз нуқтаи назарида қолишини маълум қилди

    23.04.2021, 12:20

    Путин Зеленскийга истаган вақтида Москвада учрашишни таклиф қилди

    23.04.2021, 11:59

    Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини «Туркманистонда хизмат кўрсатган итбоқар» унвони билан тақдирлади

    23.04.2021, 11:35

    NASA’нинг Ingenuity вертолёти Марсда иккинчи муваффақиятли парвозини амалга оширди

    23.04.2021, 11:23

    Россия Украина билан чегарадан ўз қўшинларини олиб кетади

    23.04.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.