• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эфиопия Судан ва Мисрни «Уйғониш» ГЭСнинг қурилишига тўсқинлик қилишда айблади

    Эфиопия ҳукумати Миср ва Суданни Африка Иттифоқи ҳомийлигидаги «Уйғониш» ГЭСининг Мовий Нилда ишлаши ва унинг сув омборини тўлдириш тартиби бўйича ўтказилаётган музокаралар жараёнини бузишга уринишда айблади. Бу ҳақда Эфиопия Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Дина Муфтига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

    Фото: «Trend.az»

    Фото: «Trend.az»

    «Судан ва Миср ҳукуматлари Африка Иттифоқини музокаралардан четлатишга уринмоқда. Хартум гўё Африка иттифоқи ва унинг ҳомийлигидаги музокараларнинг муваффақиятсиз якунланишини истаётгандек ҳаракат қиляпти», — деди Муфти.

    Таъкидланишича, 20 апрель куни Судан БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эфиопиянинг кейинги йил ёз фаслида ГЭСни Нил суви билан тўлдиришнинг иккинчи босқичини амалга ошириш режалари тўғрисидаги масалани кўтарди. Хартум Аддис-Абебанинг ушбу ҳаракати Судан миллий хавфсизлигига таҳдид солишини таъкидламоқда.

    Узоқ муддатли жараён

    Африка Иттифоқи ҳомийлигидаги Эфиопия, Судан ва Миср ўртасида «Уйғониш» ГЭС бўйича музокаралар 2020 йилнинг 9 июнида бошланган эди. Ўшандан буён томонларнинг жиддий келишмовчиликлари туфайли музокаралар бир неча бор тўхтатилди, лекин ҳар доим Африка Иттифоқи босими остида қайта тикланди. Ушбу музокараларнинг сўнгги раунди 2021 йилнинг 6 апрелида Конго пойтахти Киншаса шаҳрида муросасиз якунланди. Шундан кейин Судан воситачилар сонини кўпайтириш орқали музокара жараёнини қайта шакллантириш режасини илгари сурди. Хартум «1+3» формуласини қўллашни таклиф қилди, унга кўра, асосий воситачи сифатида иштирок этаётган Африка Иттифоқига яна учта воситачи — БМТ, АҚШ ва евроиттифоқнинг қўшилиши белгиланди. Ҳозирда улар музокаралардаги кузатувчи мақомига эга. Лекин Эфиопия бу ечимни рад этди.

    Шундан кейин Судан ташқи ишлар вазири Мариям ал-Маҳди 16 апрель куни Хартум уч мамлакат раҳбарларини «Уйғониш» ГЭСи бўйича тўғридан-тўғри музокараларга таклиф қилаётганини эълон қилди ва Суданнинг БМТ Хавфсизлик кенгашига хат юборганини айтди.

    Эфиопия бош вазири Абий Аҳмед шу ҳафтада Аддис-Абеба, Қоҳира ва Хартум ўртасидаги музокараларнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш учун, Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекеди бошчилигидаги Африка Иттифоқи Ассамблеяси бюросининг йиғилишини ўтказишни таклиф қилди. Лекин Эфиопия музокараларнинг Африка Иттифоқи воситачилигида давом эттирилишини талаб қилмоқда.

    Нил тортишувлари

    Абий Аҳмед 18 апрель куни Эфиопиянинг 2020 йил июль август ойларида «Уйғониш» ГЭСнинг сув омборини тўлдиришни бошлашини маълум қилди. «Сув омборининг иккинчи тўлдирилиши ёмғирли мавсум — июль ва август ойларида амалга оширилади, бу эса Судандаги тошқин миқдорини чеклайди. Ўтган йили кучли ёмғир сув омборини тўлдиришни бошлашга имкон берган эди, тўғон эса қўшни Суданда кучли тошқиннинг олдини олди», — деди Абий Аҳмед. Шунингдек, у иккинчи тўлдириш босқичининг бошланиши олдидан Эфиопиянинг янги қурилган дренажлар орқали сув омборидан қўшимча миқдорда сув чиқараётганини қайд этди.

    Шу билан бирга, ҳукумат раҳбари Эфиопиянинг Мовий Нил сув манбаларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатишини, лекин унинг қуйи оқимидаги мамлакатларга зарар етказмаслигини таъкидлади.

    2020 йилнинг ёз фасли — ёмғир мавсумининг энг юқори чўққисида Эфиопия сув омборини тўлдиришни бошлади (биринчи захира 4,9 миллиард метр куб сув). Иккинчи босқичда яна 13,4 миллиард метр куб сув қўшилиши режалаштирилган. «Уйғониш» ГЭС сув омборининг тахминий максимал ҳажми 74 миллиард метр кубни ташкил этади.

    Миср ва Судан ҳукуматлари томонларнинг «Уйғониш» ГЭСидан фойдаланиш тўғрисидаги халқаро шартнома шартларини бажариш учун талаб этиладиган хулосаси берилмаган ҳолда Эфиопия сув омборининг тўлдирилишига қарши чиқмоқда. Хартум ва Қоҳира сув омборининг тез тўлдирилиши Нил дарёсининг қуйи қисмида жойлашган мамлакатларда жиддий иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларга олиб келишидан хавотирда. Миср ГЭС сув омборини тўлдириш муддатини 21 йилгача оширишни талаб қилмоқда, лекин Эфиопия буни 7 йилда бажаришни режалаштирган.

    Мавзуга доир:

    • Қозоғистонда сув омбори ичидаги орол туризм мақсадида сотувга қўйилди
    • Нега Сарез кўли бирданига 4 мамлакатга хавф туғдирмоқда?

    23.04.2021, 17:10   Изоҳ (0)   27770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрта Ер денгизида 130 га яқин ноқонуний муҳожир бедарак йўқолди

    23.04.2021, 15:56

    Японияда яна карантин эълон қилинди, Ҳиндистонда COVID-касалхона ёниб кетди, Венгрияда ресторан ва театрлар фақат эмланганлар учун очилади. Коронахабарлар

    23.04.2021, 14:59

    Лотин ёзувидаги янги қозоқ алифбосининг лойиҳаси тақдим этилди

    23.04.2021, 13:33

    Эрдўғон Туркиянинг арманлар геноциди мавзусида ўз нуқтаи назарида қолишини маълум қилди

    23.04.2021, 12:20

    Путин Зеленскийга истаган вақтида Москвада учрашишни таклиф қилди

    23.04.2021, 11:59

    Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини «Туркманистонда хизмат кўрсатган итбоқар» унвони билан тақдирлади

    23.04.2021, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.