• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Оксфорд университети коронавирусдан тузалган кўнгиллиларга вирусни қайта юқтиришни бошлайди. Бу касалликка нисбатан иммунитет қандай ишлашини тушуниш учун керак

    Оксфорд университети 19 апрель куни COVID-19 билан касалланган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган кўнгиллиларга SARS-CoV-2 вирусини қайта юқтириш бўйича тадқиқот лойиҳаси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хабарга кўра, иммунитет реакциясининг қайси даражаси қайта инфекцияланишнинг олдини олишини ва иммунитет иккинчи марта вирусга қандай таъсир қилишини аниқлаш учун ушбу тадқиқотларни инсонларда ўтказиш зарур. Кўнгиллилар эмланмаган ва COVID-19’га қарши антитаналарга эга бўлиши керак. Шунингдек, улар тажриба бошлангунига қадар касалликдан бутунлай соғайган бўлиши керак.

    Университет маълумотларига кўра, тадқиқот икки босқичда амалга оширилиб, ҳар бирида иштирокчиларнинг турли гуруҳлари қатнашади. 2021 йил апрелида бошланадиган биринчи босқичда кўнгиллилар коронавируснинг «минимал дозаси»ни юқтиради. Тадқиқотчилар вирусни қайта юқтириш иштирокчиларнинг камида 50 фоизида касаллик симптомларини келтириб чиқармаслиги ёки жуда кам миқдорда келтириб чиқариши керак, деб кутмоқда.

    Ушбу босқич учун Оксфорд университетига 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 64 нафар кўнгилли керак бўлади. Тадқиқотда Хитойнинг Ухань шаҳридан олинган асл коронавирусдан фойдаланилади. Иштирокчилар махсус тайёрланган касалхонада камида 17 кун карантинга олинади. Улар кўплаб текширувлардан, шу жумладан, ўпка томографиясидан ва юрак МРTсидан ўтади.

    2021 йилнинг ёзида бошланиши кутилаётган иккинчи босқичда барча иштирокчиларга вируснинг «стандартлаштирилган дозаси» юқтирилади, унинг ҳажми биринчи босқичда белгиланиши режалаштирилган. Тадқиқотнинг умумий давомийлиги 12 ой.

    Университет иштирокчилар учун хатарлар «минималлаштирилиши» ва ҳар қандай аломат пайдо бўлган барча кўнгиллиларга Американинг Regeneron Pharmaceuticals компаниясида ишлаб чиқариладиган моноклонал антитана муолажаси буюрилишини ваъда қилди. Аввалроқ АҚШда ушбу доридан коронавирусни даволаш учун касалхоналарда фойдаланиш тасдиқланган.

    Лойиҳа раҳбари Ҳелен Макшейннинг таъкидлашича, бу каби тадқиқотлар жуда муҳим, чунки уларда табиий муҳитда юқадиган вирусдан фарқли ўлароқ инфекция қатъий назорат остида бўлади. «Биз ушбу кўнгиллиларга вирусни қайта юқтирганимизда, уларнинг иммунитети биринчи инфекцияга қандай таъсир қилганини, айнан қачон қайта инфекцияланиш содир бўлганини ва қанча вирус олганини аниқ билиб оламиз. Буларнинг ҳаммасини яхшироқ тушуниш билан бир қаторда, бу бизга вирусга чалинган кишиларнинг касаллик такрорланишидан ҳимояланганми ёки йўқлигини аниқ айта оладиган тестларни ишлаб чиқишда ёрдам беради», — дея қўшимча қилди Макшейн. Бундан ташқари, тадқиқот янада самарали вакциналар ва даволаш усулларини ишлаб чиқишга, шунингдек, одамларни қайта инфекцияланишдан қандай қилиб ва қанча муддат ҳимоя қилинишини тушунишга имкон бериши керак.

    Мавзуга доир: Коронавирусга чалинган инсонда қанча вақтгача касалликнинг юқиш хавфи сақланиб қолади?

    2021 йил февраль ойида Буюк Британия коронавирусни инсонларда ўтказиладиган тажриба орқали ўрганишга рухсат берган дунёдаги биринчи мамлакат бўлгани ҳақида Reuters хабар берган. Лондондаги Империал коллежида илгари коронавирусга чалинмаган одамларга инфекцияни атай юқтирувчи яна бир тадқиқот бошланган: 25 март куни коллеж биринчи уч нафар юқтирилган кўнгилли аллақачон карантиндан чиққани ва уларнинг барчаси соғлом экани ҳақида маълум қилди. Эндиликда тадқиқотчилар синовнинг кейинги босқичига ўтган, улар бурун йўлида кўпайиш учун зарур бўлган вируснинг энг паст дозасини аниқлаш учун 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган янги соғлом кўнгиллиларни йиғмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Британиялик олимлар секин юрадиган одамларда COVID-19’дан ўлиш хавфи тўрт баравар юқорилигини маълум қилди
    • Россиялик вирусолог коронавирус билан қайта касалланиш муддатини баҳолади
    • ЖССТ: Коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда кам
    • ЖССТ экспертлари коронавирус юқтиришнинг тўрт хил йўлини аниқлади

    21.04.2021, 07:07   Изоҳ (0)   9169
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меркель Путинни шахсий суҳбатлардагина очиқчасига танқид қилишини айтди

    20.04.2021, 23:34

    Россия икки нафар болгариялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

    20.04.2021, 21:18

    Россия Арктикада йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

    20.04.2021, 20:13

    Россия ўз космик станциясини қуришни бошлади (видео)

    20.04.2021, 19:34

    Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморларни заҳарли ўт билан даволаш ҳақида айтган соғлиқни сақлаш вазирининг истеъфоси талаб қилинмоқда

    20.04.2021, 18:59

    АҚШда электрокар иштирокидаги ҳалокатли ЙТҲдан кейин Tesla акциялари нархи тушиб кетди. Илон Маск машинада автопилот режими ёқилмаганини маълум қилди

    20.04.2021, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.