Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варан фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

27 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед»дан қизиқиш борлиги, инглиз клуби ва футболчи ўртасидаги музокаралар ижобий тус олаётгани хабар қилинганди. Эндиликда манкунианларга рақобатчи ҳам топилди.

«Челси» устози Томас Тухель франциялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи, дея хабар қилмоқда Bild журналисти Кристиан Фальк.

Вараннинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Клуб Рафаэл билан янги шартнома борасида муросага кела олишига ишонмаяпти. Шу тариқа «Реал» футболчини текинга қўйиб юбормасликни истаса, 2021 йилнинг ёзида сотиб юборишига тўғри келади.

27 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсум Ла Лигада 27 ўйин ўтказиб, иккита гол урди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди