«Арсенал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Букайо Сака Европа Лигаси чорак финал жавоб баҳслари якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Англиялик футболчи 15 апрель куни «Славия»га қарши кечган учрашувда (4:0) битта гол урди. Шунингдек, Сака ижросидаги узатмаларнинг 79 фоизи аниқ чиқди.
Ушбу соврин учун яна қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:
- Эдин Жеко («Рома») — «Аякс»га қарши баҳсда (1:1) гол;
- Херар Морено («Вильярреал») — «Динамо Загреб»га қарши учрашувда (2:1) гол;
- Аарон Уан-Биссака («Манчестер Юнайтед») — «Гранада»га қарши беллашувда (2:0) 91% узатмалар аниқлиги.
Дарвозабон: Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»);
Ҳимоячилар: Алекс Теллес, Аксел Туанзебе, Аарон Уан-Биссака (барчаси «Манчестер Юнайтед»), Калум Чемберс («Арсенал»);
Ярим ҳимоячилар: Букайо Сака, Эмиль Смит Роу, Николя Пепе (барчаси «Арсенал»);
Ҳужумчилар: Александер Ляказетт («Арсенал»), Эдин Жеко («Рома»), Херар Морено («Вильярреал»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)