Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 32-турида «Тоттенҳэм» 16 апрель, жума куни «Эвертон» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Ҳарри Кейн «шпорлар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Гильфи Сигурдссон пенальтини голга айлантирган ҳолда мувозанатни тиклади.
62-дақиқада Сигурдссон майдон эгаларининг иккинчи тўпини киритди. 68-дақиқада эса Кейн дублни расмийлаштириб, ҳисобни тенглаштирди.
«Тоттенҳэм» 50 очко билан 7-ўринда бормоқда, «Эвертон» (49) ундан кейинги поғонани банд этган.
АПЛ
32-тур баҳси
16 апрель, жума
«Эвертон» — «Тоттенҳэм» 2:2
Голлар: 0:1 – 27 Кейн, 1:1 – 31, пенальти Сигурдссон, 2:1 – 62 Сигурдссон, 2:2 – 68 Кейн.«Эвертон»: Пикфорд, Ҳолгейт, Дин, Годфри, Кин, Аллан, Хамес, Ивоби (Коулмен, 61), Сигурдссон, Дэвис (Кинг, 84), Ришарлисон.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Орье, Регилон (Лукас Моура, 64), Родон, Дайер, Ндомбеле (Ламела, 64), Сиссоко, Сон Ҳён Мин, Ҳёйбьерг, Алдервейрелд, Кейн (Алли, 90).
Огоҳлантиришлар: Ҳёйбьерг (7), Дэвис (21).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)