Ғарбий минтақада марказлашган тизимда ўтказилаётган Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувлари 14 ва 15 апрель кунлари бўлиб ўтди.
ОФК мазкур ўйинлар якуни бўйича ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ундан «Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Драган Черан жой олди. Сербиялик футболчи 1-тур доирасида «Трактор»га қарши кечган баҳсда (3:3) битта гол уришга муваффақ бўлганди.
ОЧЛ—2021 1-тур рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Дҳераж Сингҳ («Гоа»);
Ҳимоячилар: Муҳаммад Надери («Истиқлол»), Тариқ Хаттоб («Ал-Веҳдат»), Олексей Ларин («Истиқлол Душанбе»);
Ярим ҳимоячилар: Farsҳид Исмоилий («Истиқлол»), Петро Араухо («Ан-Насср»), Меҳди Ғоиди («Истиқлол»), Эдмилсон Жуниор («Ад-Дуҳайл»);
Ҳужумчилар: Драган Черан («Пахтакор»), Чимба («Фулад»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)