Осиё Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасидаги «Эйр Форс» — «Пахтакор» ўйинидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда «шерлар» бош мураббийи Питер Ҳюистра ва жамоа ҳимоячиси Анзур Исмоилов иштирок этди.
«Эйр Форс» билан беллашувга яхши ҳозирлик кўряпмиз. Ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз яхши жамоа, юқори савиядаги футболчилари бор. «Шаржа»га қарши ўйинда улар жуда яхши таассурот қолдирди. Кейинги босқичга чиқиш учун бу баҳсдаги ғалаба имкониятимизни яхшилайди.Икки йил олдин «Эйр Форс» билан плей-офф босқичида ўйнагандик. Бу жамоа сафида баъзи ўзгаришлар бўлган. Жамоада қолган футболчилари ҳам бор. Ўшанда бир учрашувдан иборат тўқнашув эди. Бор кучни ўша ўйинга ташлаш мумкин эди. Ҳозир эса бошқача ҳолат. Гуруҳда жами олти беллашув ўйналади.
Захирадан туширилган футболчилар фойдали ўйнагани жуда яхши. Бизда баҳсни ўзгартириш учун имконият бўлиши қувонарли. Тошкентдаги салқинроқ ҳаводан кейин бу ерда иссиқ ҳавода футбол ўйнаяпмиз. Бундай шароитда беш алмаштириш имкониятига эга бўлиш ёқимли. Қайси футболчилар бошланғич таркибда тушишини кейинроқ ҳал қиламан.
Питер Ҳюистра, «Пахтакор» бош мураббийи
Шунингдек, Исмоилов ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Биз ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Бу учрашувда ўзимиз хоҳлагандек ҳужумкор футбол кўрсатиб, ғалабага эришишни истаймиз. Рақиб кучли, уларни ҳурмат қиламиз. Аммо йигитлар билан ютуқ орқали имкониятимизни яхшилаб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.«Эйр Форс» ва «Пахтакор» ўртасидаги учрашув 17 апрель куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.Мусобақада кўплаб ўйинлар ўтказганман. Навбатдаги ўйинлар учун жамоавий бирдам бўлиб, машғулотларда тер тўкишда давом этиб, жипслашган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизга ишониб, бир-биримизни қўллаб қувватлашимиз зарур.
Анзур Исмоилов, «Пахтакор» ҳимоячиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)