• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистон президенти парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги икки палатали парламент — Миллий кенгашнинг Халқ маслаҳати палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

    Фото: «Tdh.gov.тм»

    Фото: «Tdh.gov.тм»

    Бердимуҳамедов ушбу лавозимга юқори палатанинг 14 апрель куни бўлиб ўтган биринчи мажлиси чоғидаги яширин овоз бериш якунлари бўйича сайланди.

    «Мен бу воқеани улкан ҳурмат ва бутун халқ олдидаги катта масъулият деб қабул қиламан», — деди президент унга билдирилган ишончни оқлаш учун бор кучини ишга солишга ҳамда палаталар ва бутун Миллий кенгашнинг тўлақонли фаолияти учун ҳар томонлама кўмак кўрсатишга ваъда бериб.

    Мажлисни очиш чоғида Бердимуҳамедов 2020 йил сентябрда бўлиб ўтиб, конституциявий комиссия томонидан тайёрланган Туркманистоннинг Бош қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар тасдиқланган Халқ маслаҳати мажлисининг тарихий аҳамиятини қайд этди. Уларга мувофиқ, «Туркманистон Миллий кенгаши тўғрисида»ги қонун қабул қилинган, унинг асосида эса мамлакатда икки палатали парламент тузилган эди.

    Юқори палата мажлиси чоғида, шунингдек, Халқ маслаҳати раиси ўринбосари ҳам сайланди ва бешта қўмита ташкил этилди, булар — Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қўмитаси, Иқтисодиёт, молия ва ижтимоий сиёсат қўмитаси, Илм-фан, таълим, рақамли тизим, спорт ва маданият қўмитаси, Минтақавий ривожланиш, атроф-муҳитни асраш ва агросаноат сиёсати қўмитаси ҳамда Халқаро масалалар қўмитаси.

    Янги парламентнинг фаолияти бошланишига атаб Халқ маслаҳати аппарати биноси очилди. Баландлиги 31,36 метр ва узунлиги 112 метр бўлган мажмуа майдони 6,39 гектар бўлган ҳудудда жойлашган.

    Аввалроқ Туркманистон президенти Бердимуҳамедов конституцияга зид равишда парламент аъзоси этиб сайлангани хабар берилган эди.

    2020 йил сентябрь ойида қабул қилинган янги таҳрирдаги Туркманистон конституциясининг 73-моддасига мувофиқ, президент Туркманистон Миллий Кенгашининг аъзоси ёки депутати бўлиши мумкин эмас.

    Конституциянинг янги таҳрири Адлия вазирлигининг веб-сайтида ҳали чоп этилмаган, аммо 2020 йил 26 сентябрда ўзгартиришлар «Нейтрал Туркманистон» газетасида эълон қилинган.

    Миллий кенгаш — парламентнинг умумий номи, у икки палатадан - Халқ маслаҳати ва Халқ мажлисидан иборат.

    Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги давлат раҳбари на Мажлис депутати ва на Халқ маслаҳати аъзоси бўлиши мумкин. Конституциянинг 78-моддаси барча собиқ президентларга янги палатада ўринга эга бўлишни кафолатлайди, аммо Бердимуҳамедов ҳали ўз лавозимини тарк этмаган.

    Шунингдек, 87-модда Халқ маслаҳати аъзолари ва Халқ мажлиси депутатларига бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимини эгаллашни тақиқлайди, Бердимуҳамедов эса бунга зид равишда Вазирлар Маҳкамасининг раисидир.

    Маълумот учун, Халқ маслаҳати 56 аъзодан иборат. Улардан 48 нафари бешта вилоят ва Ашхобод шаҳри томонидан, яна 8 нафари президент томонидан тайинланади. 8 мартгача давом этган рўйхатга олишдаги 111 номзод орасида амалдаги президент бўлмаган. Бироқ давлат ахборот агентлиги ҳисоботида 112 номзод тилга олинган, яъни Бердимуҳамедов бошқа номзодлар рўйхати эълон қилинганидан кейин рўйхатдан ўтган ёки у ўз номзодини ўзи кўрсатган.

    Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 28 март куни биринчи марта парламентнинг юқори палатаси — Халқ маслаҳати учун сайловлар бўлиб ўтди.

    Маълумот учун, мамлакат ҳаётига бағишланган «Буюк ютуқлар хроникаси»нинг 2019 йилда чоп этилган 13-томида Халқ маслаҳати йиғилиши (ўша пайтда у маслаҳатчи орган эди)да икки палатали парламент яратишнинг таклиф қилиниши йилнинг асосий ҳодисаси дея қайд этилган. 2021 йилда Туркманистонда икки палатали тизим жорий қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Туркманистон президенти Бердимуҳамедов конституцияга зид равишда парламент аъзоси этиб сайланди
    • Туркманистон президенти ойлик маошининг ярмини етимлар учун ёрдам фондига ўтказди
    • Туркманистон халқ итбоқарлари ҳамда хизмат кўрсатган итбоқарларга ойлик устамалар берилади

    15.04.2021, 11:10   Изоҳ (0)   19856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда ўлатга қарши дунёдаги биринчи суббирлик вакцина яратилди

    15.04.2021, 09:47

    Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Сербияда чиқарила бошлади. Уни яна қайси мамлакатлар ишлаб чиқаради?

    15.04.2021, 09:22

    Литвада Moderna вакцинасини қабул қилган эркак вафот этди. Айни вақтда компания ўз вакцинасининг самарадорлик даражасини пасайтирди

    15.04.2021, 08:32

    Францияда узумзорларни совуқдан ҳимоя қилиш учун олов ёқилмоқда (фото)

    15.04.2021, 08:20

    Елизавета II турмуш ўртоғининг вафотидан тўрт кун ўтгач, яна қироличалик мажбуриятларини бажаришни бошлади

    15.04.2021, 08:08

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян апрелнинг охирги ўн кунлигида истеъфо беради

    15.04.2021, 07:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.