Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган «Наврўз» тўйхонаси биноси бузилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Пойтахт ҳокимлиги мазкур ҳудудда амалга оширилаётган қурилишларга изоҳ берди.

Фото: Telegram / Retrospective

Фото: Telegram / Retrospective

Маълум қилинишича, бино бузилган ҳудудда Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида давлат санъат музейининг намойишлари комплексини қуриш бошланган.

Бундан ташқари, мажмуа ҳудудида ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандлари учун кутубхона қурилади.

«Ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 миллион дона китоблар фондини ўз ичига олган улкан Кутубхона биноси қурилиш ишлари бошланди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу объектларни қуриш ишлари Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Президентини 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида кўзда тутилган топшириқлар бўйича қабул қилинган қарор асосида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Tashkent City қурилиши муносабати билан «Эзидёр» ва Шайхонтоҳур кўчасидаги «Мумтоз» тантаналар зали бузилган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Эзидёр» эгасига Мирзо Улуғбек туманидаги «Саёҳат» тўйхонасини бериш топширилган эди. Бироқ бу келишув амалга ошмагани сабаб, тадбиркор фаолиятини тўхтатишига ва юзлаб ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди