Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирус пандемияси бутун дунёда инсон ҳуқуқлари ҳолатининг сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келди. Бу ҳақда Amnesty International ташкилотининг 2020—2021 йиллардаги ҳисоботи хулосаларига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрига кўра, кўп йиллар давомида мамлакатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланиб келинган тизимли дискриминация коронавирус инфекцияси тарқалиши пайтида, айниқса кучайган. Бундан ташқари, фуқароларнинг энг заиф тоифалари — аёллар, жинсий озчиликлар, қочқинлар, меҳнат муҳожирлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, иқтисодиёт секторларидаги «қора ишчилар»нинг ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўта ёмонлашган.

«COVID-19 пандемияси мамлакатлараро ва ўзаро тенгсизликни кескин равишда фош қилди ва кучайтирди, шунингдек, давлат раҳбарларининг инсоний қадриятларга нисбатан бепарволигини кўрсатди», — деди ташкилот бош котиби Анес Калламар.

Ташкилотнинг баёнотига кўра, расмийларнинг коронавирус инқирозидан инсон ҳуқуқларининг янада бузилиши учун баҳона сифатида фойдалангани туфайли пандемияга қарши кўрилган чора-тадбирларнинг обрўси тушган.

Таъкидланишича, изоляция ва бошқа карантин чоралари оилаларда зўравонликни авж олдирди. Бу, айниқса, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида сезиларли кўзга ташланган. Ушбу ҳудудлардаги аёллар ҳимоя муассасаларига мурожаат қила олмаган ва зўравон турмуш ўртоғи билан бир уйда яшашга мажбур бўлган.

Amnesty International статистик маълумотларига кўра, пандемия авжига чиққан пайтда Ўзбекистонда зўравонлик қурбонлари мурожаат қилиши мумкин бўлган 197 та кўмак бошпаналардан фақат бештаси фаолиятини давом эттирган.

Ташкилот, шунингдек, Европадаги ўнта давлат коронавирусга қарши курашда Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан чиқиб кетгани, ваҳоланки, бундай хатти-ҳаракатлар юзага келиши мумкин бўлган эпидемия таҳдидига номутаносиб бўлгани ҳақида маълум қилди. Ҳисоботда «вакциналар учун жанг», жаҳон иқтисодиётини тиклаш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларнинг пасайиши ва халқаро алоқаларнинг бузилиши ҳақида эслатиб ўтилган. «Пандемия оғир халқаро эҳтиёж даврида дунё малакатларининг самарали ҳамкорлик қила олмаслигини яққол кўрсатиб берди», — деди Калламар.

Аввалроқ Коронавирус пандемияси фонида 2020 йилда дунё бўйлаб глобал эркинлик даражаси пасайгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, ҳозирда дунё аҳолисининг 20 фоизидан камроғи «эркин» мамлакатларда, 38 фоизи «эркин бўлмаган» давлатларда яшайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилди
Дунё
Байден ва Макроннинг кечки овқати Оқ уйга ярим миллион долларга тушди (видео)
Кино
«Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар