• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экинлар ва тупроқ учун нима хавфли?

    Ўзбекистонда етиштирилган мазали ва фойдали мева ва сабзавотлар — бу халқаро бренд. Бироқ юқори ҳосилдорлик илинжида тупроққа ўғитлар билан ортиқча юклама берилаётганига, бунинг натижасида ер яроқсизланиб, кучсизланиб бораётганига ҳар доим ҳам эътибор қаратилавермайди.

    Масалан, дарахтлар турли заҳарли кимёвий воситалар ва пестицидлар ёрдамида зараркунандалардан халос қилинади. Афсуски, бу моддалар аввал тупроқда, сўнг инсон танасида тўпланиб, турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин, бўлмоқда ҳам.

    Ўзбекистондаги интенсив боғ эгаларидан бири Алишер Қосимовнинг фикрича, вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган заҳарли моддалар миқдори ва сифатини назорат қилишдир.

    «Ҳар қандай фермер ё боғбон ўсимлик ва дарахтларнинг ўсиши ва ривожланиши учун минераллар ва озуқа моддалари зарурлигини билади, аммо улар қанчалик хавфсиз? Органик моддалар ва минерал ўғитлар ўртасидаги фарқ фойда ёки зарарда эмас, балки ўсимликларнинг ўсиш суръатида.

    Органик моддалар аста-секин сўрилади, чунки ўсимлик улардан зарур моддаларни олишидан олдин улар парчаланиши керак. Бу ҳафталаб, ҳатто ойлаб вақт талаб қилади. Минерал ўғитлар эса тупроққа тайёр ҳолда кириб боради, бу сизга мўл ҳосил олиш имконини беради, шунингдек, дарахтнинг ўсиш ва ривожланиш тезлигига таъсир қилади.

    Аммо кўплаб сабзавот етиштирувчилар ва фермерлар керагидан ортиқ ўғит ишлатади. Бу эса экиннинг нафақат илдизи ва пояси, балки унинг истеъмол қилиш учун мўлжалланган қисми ҳам минераллар билан тўйинишига сабаб бўлади. Масалан, катта ва қип-қизил, аммо бемаза тарвузни тасаввур қилинг.

    Сунъий ўғитлардан нотўғри фойдаланиш ерости сувлари ва атмосферанинг ифлосланишига, эрозияга, тупроқдаги гумус миқдорининг пасайишига ва яна бошқа кўплаб муаммоларга олиб келиши мумкин», — дейди Алишер Қосимов.

    Энг қизиғи, тупроқни нафақат ўғитлар, балки айрим қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ҳам ишдан чиқариши мумкин. Мисол учун, экологларнинг сўзларига кўра, тамаки экилган ернинг унумдорлиги тез йўқолади, у ҳосил беришга қодир бўлмай қолади, ерни тиклашга жуда кўп вақт ва маблағ талаб этилиши мумкин.

    Илгари тамаки сердаромад экинлардан бири ҳисобланган бўлса-да, сўнгги 30 йилда тамаки майдонлари 20 баробар қисқарди. Ўзбекистон учун янги бўлган (ва 1,3 минг гектар майдонда экилаётган) «Виржиния» нави униб кетолмади — унинг ҳосилдорлиги генетик имкониятларидан бир неча баробар паст, никотин ва қатрон таркиби ҳануз барқарор эмас. Тамакининг асосий қисми, аввалгидек, Ургутда экилмоқда.

    Фермерлар тамакидан 150 фоизгача фойда кўради, ваҳоланки, помидор, бодринг ёки сабзи каби экинларни етиштиришдан 200—300 фоизгача фойда олиш мумкин. Чили қизил қалампири ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади — агар уни экспорт учун етиштирса, фермер ҳар гектардан 30 минг долларгача фойда олиши мумкин.

    Қишлоқ хўжалиги соҳаси экспертлари фермерларга тамаки ўрнига помидор, бодринг, картошка, чили қалампири каби экинларни экишни таклиф қилмоқда. Бунда, бир тарафдан, экологияга фойда, бошқа томондан фермерга фойда. Тамакидан аввалгидек даромад олиб бўлмай қолганини ургутлик деҳқонлар ҳам тасдиқламоқда.

    69 ёшли Жаҳонгир Пардаевнинг айтишича: «Ўша йиллари бир мавсумда 7 тоннагача маҳсулот етиштира олардик. Ҳозир танишларим орасида ҳеч ким тамаки етиштирмаяпти. Ўша пайтлари бу мўмайгина пул келтирадиган иш эди ва бир мавсумда машина сотиб олиш мумкин эди».

    «Тамаки колхоз ва умуман ҳаммага даромад келтирувчи асосий маҳсулот эди. Бу фойдадан одамлар тўйлар қилишар, уй учун қурилиш материаллари олишарди», — дея унинг сўзларини тасдиқлади Ургутнинг «Хўжабулоқ» маҳалласида яшовчи Мусулмон Йўлдошев.

    Даромади яхши-ку, бироқ тамаки калийни анча кўп «ичади», бошқа агрокимёвий моддаларни ҳам фаол «истеъмол қилади». Мутахассисларнинг таъкидлашича, тамакининг уни етиштириш устида меҳнат қилаётганлар соғлиғи учун қатор салбий таъсирлари бор, бироқ фермерлар, улар билан бирга меҳнат қиладиган оила аъзолари, ишчилари бу ҳақда деярли ўйламайди.

    Тамаки бўладими, бошқа экинми, қишлоқ хўжалигидаги жараёнларнинг ўзига яраша афзалликлари ва камчиликлари бор, бунда мутаносибликни сақлаш, атроф-муҳитга, аҳоли саломатлигига зарар етказмаслик муҳим. Шу билан бирга даромадни сақлаб қолиш керак — бу осон иш эмас. Аммо гап аҳоли фаровонлиги ҳақида бораркан, муроса ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

    05.04.2021, 08:01   Изоҳ (0)   4194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги 13 та туман инновацион ҳудудга айлантирилади

    05.04.2021, 07:49

    Наманганда боғчада танасининг 70 фоизи қайноқ сувдан куйган бола вафот этди. Ҳодиса рўй берганидан икки ой ўтиб жиноят иши қўзғатилди

    05.04.2021, 07:18

    Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс жинояти 20 йил ўтиб фош бўлди

    04.04.2021, 23:25

    Тошкентда 30 минг доллар эвазига прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар ушланди

    04.04.2021, 22:55

    Ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилди

    04.04.2021, 21:54

    Фарғонада ниқоб тақмаган йигитнинг ўлиги ИИБдан чиққани ҳақида миш-миш тарқалди. Аслида у акасини кўргани кетаётганида вафот этган бўлиб чиқди

    04.04.2021, 21:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда судланган ЙПХ инспекторлари уч ой давомида ўз вазифасини бажармаслик эвазига пора олиб келган

    Ўзбекистон | 24 июн, 14:11

    Kamingo оддий велосипедни электр велосипедга айлантирадиган моторни тақдим этди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:50

    “Арсенал” катта суммага ҳужумчи сотиб олмоқчи

    Спорт | 24 июн, 13:35

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

    Кино | 24 июн, 13:30

    Глобал исиш уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишини оширмоқда — тадқиқот

    Дунё | 24 июн, 13:27

    Telegram дастурчилар учун йилига 1 млн доллар тўланадиган вакансияни эълон қилди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.