Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да бўлиб ўтган бокс кечасида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ғиёсовга мексикалик Патрисио Лопес Морено (28-5, 20 КО) рақиб бўлди.

Дастлабки раунд иккала боксчининг фаоллигида ўтди, кичик устунлик Ғиёсов томонида бўлди. Иккинчи раунд сўнгида мексикалик спортчи нокдаун ҳолатига тушди. Учинчи раундда Ғиёсов рақиб танасига кучли зарба йўллаб, уни нокаутга учратди.

Бу ғалаба орқали Ғиёсов WBA International камарини яна бир бор ҳимоя қила олди.

Ғиёсов бундан аввалги жангини 2020 йилнинг августида Уистон Кампосга қарши ўтказган ва уни учинчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Мазкур бокс оқшомида Иқболжон Холдоров профессионал рингдаги дебют жангида танзаниялик рақибини нокаутга учратди, Санжар Турсунов украиналик боксчини мағлуб этди, Ҳасанбой Дўстматов нокаут билан ғалаба қозониб, WBA International камарига эга чиқди. Баҳодир Жалолов латвиялик боксчини муддатидан аввал таслим этди, Миразизбек Мирзахалилов дебют жангини 1-раунддаги нокаутли ғалаба билан якунлади, Исроил Мадримов 10 раунд давом этган баҳсда енгилмас спортчини енгди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар