Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (8-0, 8 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да ташкил этилган бокс кечасида рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик боксчига латвиялик Кристапс Зуитс (7-2-2, 7 КО) рақиб бўлди.
Дастлабки раунд тўлиқ Жалоловнинг устунлигида ўтди. Иккинчи раунд дебютида Баҳодир кучли зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Жалолов бу вазиятдан базўр ўзига келган латвиялик боксчига босимни давом эттирди ва иккинчи уринишда Зуитсни нокаутга учратди.
Шу тариқа Баҳодир проф боксдаги 8-жангини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги бундан аввалги жангини 2020 йил 13 декабрида Уилфредо Лилга (10-18-3, 8 КО) қарши ўтказиб, рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.
Аввалроқ профессионал боксда дебют жангини ўтказган Иқболжон Холдоров танзаниялик рақибини нокаутга учратган, Санжар Турсунов украиналик боксчини мағлуб этган, Ҳасанбой Дўстматов эса нокаут билан ғалаба қозониб WBA International камарига эга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)