Тошкентдаги Humo Arena ўйингоҳида 3 апрель, шанба куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Миразизбек Мирзахалилов (1-0, 1 КО) профессионал рингдаги дебют жангида Таша Мжуажига (17-8-2, 5 КО) қарши жанг қилди.
Жангни ишонч билан бошлаган Миразизбек икки бор рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Иккинчи нокдаундан кейин танзаниялик боксчи ўрнидан турмади ва Мирзахалилов фойдасига техник нокаут ёзилди.
Шу тариқа Мирзахалилов проф рингдаги дастлабки жангини ғалаба билан якунлади.
Аввалроқ профессионал боксда дебют жангини ўтказган Иқболжон Холдоров танзаниялик рақибини нокаутга учратган, Санжар Турсунов украиналик боксчини мағлуб этган, Ҳасанбой Дўстматов нокаут билан ғалаба қозониб, WBA International камарига эга чиққанди. Баҳодир Жалолов эса латвиялик боскчини муддатидан аввал таслим этди.
Мазкур мусобақада яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади. Кечанинг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев Рёсуке Ивасага қарши рингга кўтарилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)